loader
Foto

АҚШда муслима қизни ўлдирган қотил умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Полициянинг хабар беришича, Хассанен рамазон ойида дўстлари билан саҳарликдан сўнг масжидга йўл олганида, Стерлинг яқинида ўлдирилди.

Гарчи полиция нафрат негизидаги жиноят ҳақида далил йўқлигини бир неча марта айтган бўсада, Хассаненнинг ўлими унинг ўлдирилиши мусулмонларга қарши кайфиятлар билан асосланишидан қўрқиш шароитларида кенг тарқалди.

Якунда, айтишларича, қотиллик мотиви «йўл ғазаби» (road rage) – бевосита транспорт воситасини бошқариш пайти намоён бўладиган ва жиноий ниятлар – бошқа ҳайдовчи ва/ёки унинг автомобилига зиён етказиш билан чегарадош бўлган ҳайдовчининг очиқчасига тажовузкор хулқ-атвори  сабабчи бўлган.

Мартинес-Торрес – Сальвадорлик ноқонуний муҳожир, қурилишда ишлаган ва айрим маълумотларга кўра MS-13 Сальвадор кўча бандасининг аъзоси бўлган – машинада кетаётган бўлиб, бир гуруҳ ёш мусулмонлар билан жанжаллашиб қолган. У Хассаненни машинасига зўрлик билан солиб кетган ва маълум вақт ўтгандан сўнг қизнинг мурдаси топилган.

Қайд этилишича, фақат содир этилган жиноятни тан олишгина Мартинес-Торресни бундай жиноятлар учун кўзда тутилган ўлим жазосидан сақлаб қолган.