Бу ёлғиз ҳужайра биологияда «зигота» номини олган бўлиб, мутлақо вақт йўқотмасдан бўлинади ва кўпаяди, ўзига хос «гўшт парчаси»га айланади.
Бироқ зигота ўсишни бўшлиқда амалга оширмайди. Бу ҳужайра ўзининг ўсимталари ёрдамида худди ерга илдиз отгандай, бачадон деворига ёпишиб олади. Бундай ҳолат натижасида ҳомила она қорнига унинг организмидан келиб тушадиган барча зарур элементларни ўзлаштиради ва улар билан озиқланади.
Қуръон мўъжиларидан бири айнан шу ерда намоён бўлади. Зигота – онанинг қорнида ўса бошлайдиган ҳужайра ҳақида гапирар экан, Аллоҳ Таоло «алақ» сўзини қўллайди: "Яратган Роббинг номи билан ўқи. У инсонни алақдан яратди. Ўқи! Ва Роббинг энг карамлидир!" (Алақ сураси, 1-3 оятлар).
"Алақ" сўзи (суранинг арабча номи) "осилиб ва бир нарсага илиниб турган нарса"ни англатади. Бу тушунча шунингдек, жонли организм танасининг деворларига ёпишиб, ундан қон сўриб оладиган зулукларга нисбатан ҳам қўлланиши мумкин.
Шак-шубҳасизки, бу ифода, Қуръонда зигота-ҳужайрага нисбатан аниқ қўлланиши тасодифий эмас. Бу яна бир бор тасдиқлайдики, Қуръони карим Оламлар Роббиси – Аллоҳ томонидан юборилган.
Абу Муслим таржимаси