loader
Foto

Британияликлар Ҳиндистондан 45 триллион доллар ўғирлаган

Ҳиндистон Буюк Британия мустамлакаси бўлган даврда мамлакатдаги солиқлар ва савдо ҳақида батафсил маълумотларни ўрганиб чиқиб, Патнайк шундай хулосага келдики, Ҳиндистонни бошқариш Бирлашган Қироллик учун авваллари ўйланганидек, харажатли бўлмаган.

Британия савдо ёрдамида йирик ҳийла-найранглар амалга оширган, ҳисоблайди муаллиф.

Мустамлакадан олдинги даврда Британия товарлар, жумладан, тўқимчалик маҳсулотлари ва шоли сотиб олар экан, бошқа ҳар қандай мамлакатлар каби, ҳиндистонлик ишлаб чиқарувчилар билан асосан кумушда ҳисоб-китоб қилган. Бироқ 1765 йил Ост-Инд компанияси субқитъани назорат остига олди ва Ҳиндистон билан савдода монополия ўрнатди.

Ост-Инд компанияси ҳинд товарларини Британия учун сотиб олиб, бу товарлар учун Ҳиндистонда тўпланган солиқларнинг бир қисми билан ҳисоб-китоб қиларди. Харид қилинган товарнинг бир қисми қиролликда истеъмол қилинган, қолган қисми эса бошқа мамлакатларга экспорт қилинган.

Олинган фойдадан Британия Европадан келадиган импорт оқими жумладан саноатлаштириш учун зарур бўлган темир смола ва ёғоч харид қилиш учун тўлов сифатида фойдаланган.

1858 йил Ост-Инд компанияси монополияси тугатилди ва ҳинд ишлаб чиқарувчиларида ўз товарини хорижга тўғридан-тўғри сотиш имконияти пайдо бўлди. Бироқ бу харидлардан тушум барибир Британияга жўнатиларди, чунки Ҳиндистондан товарни фақат махсус ғазначилик билетлари – фақат Бртанияда чоп этиладиган ва фақат Лондонда тилла ёки кумуш эвазига сотиб олиш мумкин бўлган ўзига хос қоғоз валюта билан тўпланиши мумкин бўлган.

Ҳиндистонликлар, ўз навбатида, бу ваюта чиптиларини маҳаллий мустамлака маъмуриятида тўпланган солиқлардан рупияга алмаштирган.

Натижада, Ҳиндистон дунёнинг қолган барча мамлакатлари билан мусбат савдо сальдосига эга бўлишига қарамай, миллий ҳисоб-китобларда манфий деб ёзиб қўйилган чунки ҳинд экспортидан реал фойда Британияга жўнатилган.

Бундай ҳолатда Ҳиндистон Британиядан кредит олишга мажбур бўлиб шу тариқа унинг ҳокимлигини янада кучайтирарди.

Ушбу тадқиқот «биринчи дунё» (яъни ғарб дунёси) гуллаб-яшнаши аслида мустамлакаларни талашга асосланган эканлигини яна бир бор кўрсатади. Қолаверса, бу учинчи дунё нима учун кичкинагина Британия ўша пайтдаги аҳоли сони бутун Европа аҳолисидан катта бўлган шундай улкан Ҳиндистонни талай олгани ҳақида ўйлаб кўриши керак эмаслигини англатмайди.

Абу Муслим тайёрлади

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Қасос