loader
Foto

Экстремизм ва ғулувга кетишлик

Бу нарса уларни Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло ирода қилган исломий масофанинг олдини олиш учун ўзлари фойдаланиб юрган ананавий воситаларини ривожлантиришга олиб боради. Уларнинг бугунги воситалари, авваллари бўлганидек, Исломнинг ақидаси, унинг принсипларига нисбатан шак- шубҳа уйғотадиган миссионерлик йўли билан чекланиб қолган эмас. Шубҳасиз, бунинг учун   ўзлари энг ўткир қурол деб билганлари ва Исломнинг хатари, унинг тарқалишини бартараф қилишлик учун тутиладиган энг осон йўл деб билганлари – янги  бир қурол ихтиро қилиниб ясалди. У, - эй, Аллоҳнинг бандалари, - хулоса қилиб айтадиган бўлсак, қуйидагичадир:

Улар ўз диёрларида экстремизмни ва терроризмни ихтиро қиладилар. –У ёқларда иккаласи ишлаб чиқариладиган корхоналар жуда ҳам кўп. Кейин эса ҳар иккисини бизларнинг араб ва исломий юртларимизга экспорт қиладилар, сўнгра ҳар иккисини турлича сохта йўллар билан Исломнинг юзига ёпиштирадилар. «Исломий экстремизм, Исломий терроризм», деб айтадилар. Ана шу иккала шиор ҳам бу ёқда ва ҳам у ёқда кенг тарқатилади. Бунда уларнинг умидлари  мусулмонларнинг онгларида, ўз халқларининг онгларида Ислом - бу, терроризмнинг манбаи, у экстремизм ва ғулув кетишнинг масдари эканлигига ишонч пайдо қилишлик бўлади. Хўш, Ислом шунақами, эй Аллоҳнинг бандалари? Мана шу турган жойимдан сизларга бунинг жавобини беришни истайман.

Эй Аллоҳнинг бандалари, Исломнинг бирламчи дастури бу Аллоҳ азза ва жалланинг анбиё ва расулларнинг Хотимига нозил қилган Китобидир. Ана шу дастурни татбиқ этишдаги бизнинг етакчимиз бу, шубҳасиз, ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар.

Аммо исломнинг дастури бўлмиш Қуръонга келсак мен унда ғулув кетишдан, экстремизмдан ва жиноий терроризмдан қайтарадиган нарсаларнигина кўрдим. Дарҳақиқат Қуръон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни раҳмат соясида, кечиримлилик соясида тарбия берди. Ахир Аллоҳ азза ва жалланинг Китоби Унинг расулига хитоб қилиб:

“Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар. Бас, уларни афв эт. Уларга истиғфор айт ва улар билан ишларда машварат қил”, демаганми?

Унинг расули соллаллоҳу алайҳи васалламга қаратилган ушбу калом у кишининг фақатгина мусулмонлар билан қиладиган муомалаларига тегишли бўлиб қолмасдан, балки у киши расул қилиб юборилган одамларнинг барчаси билан қиладиган муомалаларига тегишлидир. Ахир мутлақ адолатнинг мезонларини ирққа мутаассиблик қилишдан эркин бўлган ҳолда, мазҳабга мутаассиблик қилишдан эркин бўлган ҳолда ва динга мутаассиблик қилишдан эркин бўлган ҳолда жорий қилиб қўйган Аллоҳ азза ва жалланинг Китоби эмасми? Ахир у:

“Бир қавмни ёмон кўришингиз сизни уларга нисбатан адолат қилмасликка олиб бормасин. Адолат қилинг. Бу тақвога оид ишдир”, демаганми?

Аллоҳ азза ва жалланинг Китоби ўзи беайб бўлгани ҳолда, ўғирлик қилган шахс имон ва исломи заиф бир мусулмон бўлгани ҳолда ўғирлик айби ёпиштирилиб зулм қилинган бир яҳудийни ҳимоя қилган эмасмиди? Ушбу оятлар Аллоҳ азза ва жалланинг сўзи билан бошланган:

“Албатта, Биз сенга китобни ҳақ ила одамлар орасида сенга Аллоҳ кўрсатганига ҳукм қилишинг учун туширдик. Сен хоинларнинг ёнини олувчи бўлма!”

Бу – ўша дастурдир ва ана шундай гапиради. Агар бу ерда экстремизмга қарши курашаётган, жиноий террорни парчалаётган бирор киши бор бўладиган бўлса, бутун дунёда, узоқ ва яқин тарихда ҳам экстремизм билан курашиб, жиноий террорни парчалаётган Аллоҳ азза ва жалланинг Китобига ўхшаганини ҳаргиз топмайсиз.

Роббиси раҳмат сояси остида тарбия берган ва кечиримлилик сояси остида улғайтирган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга келадиган бўлсак, келинг, сиз у кишининг сийратларига бошидан то охирига қадар кўз югиртириб чиқинг. У кишининг сийратларида Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Китоби айбланаётган мана шу гапларнинг тескарисинигина топмайсизми?!

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ғазотлардан биридан қайтар эканлар дарахтлари кўп бир водийда ухлаб ётганларида фурсатни ғанимат билганча ўша аъробий мушрик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қиличларини яланғочлаб, у кишини ўз оёғи билан тепиб, “Эй Муҳаммад, сени мендан ким қутқариб олади?”- деб уйғотганида у зот сокинлик билан: “Аллоҳ”, - дедилар. Қилич аъробийнинг қўлидан тушиб кетиб, ўзи қўрқиб титраган ҳолда ўтириб қолмадими? Хўш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга нима қилдилар? Уни афв этиб юбордилар, мулойим гапирдилар, уни қўрқувини тинчлантирдилар. Аъробий эса ўз қавмига қарата: “Мен сизларнинг олдингизга одамларнинг энг яхшиси олдидан келдим”, деган ҳолда қайтди.

Аллоҳ Ўз назорати остида раҳмат, кечиримлилик ва васатийлик соясида улғайтирган Муҳаммад расулуллоҳ одамларнинг барчасига уларнинг зоҳирларига қараб муомала қилар, зоҳирини қўйиб ботинига ўтмас эдилар. Зоҳирлардан кўзларини юмишлик учун ботинларни суриштирмас эдилар. Мадинада мунофиқлар бор эди. Хўш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  улар билан қандай муомала қилдилар? Биз батафсил сўзлаб ўтиришни истамаётганимиз бир муносабатда: “Улар билан бизнинг мисолимиз аввалгилар айтганидек “Итингни семиртирсанг ўзингни қопади”дан бошқа эмас. Аллоҳга қасамки, агар Мадинага қайтиб борсак, албатта азиз хорни ундан чиқарур”, деган анави одамга қандай муомала қилдилар? Ана шу одам – Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул – нинг ўғли, у имонида содиқ мусулмонлардан эди, келиб, Расулуллоҳга деди: “Эй Аллоҳнинг Расули, менга етиб келишича сиз айтган гапи учун отамни ўлдирмоқчи экансиз. Агар шундай бўлса, менга амр қилинг, мен сизга унинг бошини олиб келай”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб табассум қилдилар: “Аксинча, у модомики орамизда юрар экан, унга меҳрибонлик кўрсатамиз”. Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул вафот этганида ўғли расулуллоҳга истиҳола билан одам юбориб, шоядки унга енгиллик бўлса деб, отасини кафанлаш учун кийганда баданларига тегиб турадиган кийимларини беришларини сўрайди. Расулуллоҳ кийимни ечиб унга бериб юборадилар. Жанозасини ўқишлик учун олиб келинганида расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга жаноза ўқиш учун юзланганларида Умар у зотнинг қаршиларига чиқиб қулоқларига пичирлайди: "Эй Аллоҳнинг Расули, фалон ишларни қилган, фалон гапларни гапиргани ҳолда унга жаноза ўқийсизми?". Расулуллоҳ унга эътибор қилмадилар. Умар қайта қайта шу гапни айтавергач расулуллоҳ у кишига қараб дедилар: “Нарироқ тур эй Умар. Дарҳақиқат, Аллоҳ менга танлаш эркини берди ва мен танладим”. Ва расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салулга жаноза ўқидилар.

Бу – мен сизларга сўзлаб берган ана у дастурдан кейинги тақлид қиладиган нарсамиздир. Хўш, сиз у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари орасидан бирортасида ғулувнинг ҳидини, террорнинг ҳидини топаяпсизми эй Аллоҳнинг бандалари?!

Келинг, ана ундан кейин, Аллоҳнинг Китобидан, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатлари ва Сийратларидан мен келтирган ўша шариати исломиянинг сийрати билан сояланган расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларининг сийратига ва у зотнинг ҳаётлари қандай бўлганига бир қараб кўринг. Сизлар билганингиздек, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин Аллоҳ  азза ва жалланинг Китоби чорлайдиган энг намунали манҳаждан қочган исломий фирқалар вужудга келди. Жаҳмийлар, муржиалар, муътазилалар ва бошқалар. Эй Аллоҳнинг бандалари, яхшилаб эшитиб олинг ва тааммул қилинг: Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари ичида бояги фирқалардан бўлган бирор кишини кофирга чиқарган кимсани учратасизми?! Салафи солиҳлар – аҳли сунна вал жамоанинг йўлидан оғган ана шу кимсаларнинг юзига қараб у ердан, бу ердан ёки ана у ердан такфир калимасининг ҳиди чиққанини топасизми? Биз – тарихни ўрганиб чиққан, уни англаб етган ва унинг ички жиҳатларини кавлаб кўрган бўлсакда – расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари ичида ана шу фирқалардан бирортасини кофирга чиқарганини билмаймиз. Сиз фақат кечиримлиликни топасиз. Сиз расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларининг ҳаётидан тааммул қилишингиз мумкин бўлган барча нарсада экстремизмнинг бирор ҳидини, террорнинг бирор ҳидини топасизми? Топасизми? Сиз  ҳеч қачон у нарсани учратмайсиз.

Энди келинг, тобеинларнинг сийратига кўз югуртиринг, қараб изланинг. Йўналиш Исломнинг дастури Қуръон билан тартибга солинган эди. Ҳабибимиз Мустафонинг сийратлари билан тартибга солинган эди. Сиз имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг мана бу муносабатини олиб кўринг. – Агар ўша ерда ёмон сўзни ё террорни ёки экстремизмни исломга ёпиштирадиган кимса бор бўлганида эди эҳтимол ана шу улкан туҳматни ёпиштиришлик учун имом Аҳмаддан бошқасини топмаган бўлар эди. Сиз имом Аҳмаднинг бошидан ўтган қийинчилик қиссасини биласиз. Мутаваккилнинг асрида у кишидан ана шу қийинчилик ариган вақтида баъзи шогирдлари ва муридлари у кишига шундай деб келдилар: “Хожам, Ибн   Абу Дуотни– имом Аҳмадга қарши ўша қийинчиликнинг оловига пуфлаган муътазилалардан бири –  Аллоҳга дуоибад қилинг”. У кишига: “Ибн   Абу Дуотни Аллоҳга дуоибад қилинг”, дедилар. Имом Аҳмад унга дедилар: “Қиёмат кунида биродаринг сени деб азобланадиган бўлса сенга нима фойдаси тегади?” ва қўлларини кўтариб Ибн Абу Дуотнинг ҳаққига, бошларига тушган қийинчиликка сабабчи бўлган ана ўшаларнинг ҳаққига дуои хайр қилдилар.

Аллоҳнинг бандалари! Ана шу – ўзининг аъло даражадаги дастурида намоён бўлган,  Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратида тажассумланган бизнинг исломимиздир. Мулойимликдан бошқасини кўраяпсизми? Ислом ва ундан ўтиб мусулмонлар айбланаётган нарсаларнинг тескарисидан бошқа нимани кўраяпсиз?!

Ана ундан кейин шундай  дейман: қизиқ, агар исломни йўқ қилиш ва уни ўз ҳудуди – ислом ҳудудига бўғиб қўйишлик учун ишлатиладиган ана шу янги қурол, агар ана шу янги қуролнинг иши муваффақиятли бўлганида эди унинг муваффақияти бизнинг диёрларимизда намоён бўлишидан олдин ўша юртларда намоён бўлиши лозим эди. Хўш, ана шу қурол Ғарбнинг ҳар иккала қисми бўлган Оврупо ва Америкада исломнинг кенг миқёсда ёзилиши йўлида туриб бериш билан муваффақият қозондими? Ғарб ҳудудида ҳар йили минглаб инсонлар нима учун Аллоҳ азза ва жалланинг дини – исломни қабул қилмоқдалар? Мен аниқ биламанки, исломга махфий тарзда кираётган кишилар унга ошкора тарзда кирадиганлардан кўра кўпроқдир. Улар нима учун ана шу гап – сўзларга алданмайдилар?! Нима учун ислом ва мусулмонларга ёпиштирилаётган экстремизм айби уларни алдаб қўймаяпти? Нима учун? Ундан ташқари Оврупо ёки Америка бўлсин Ғарбдаги ишларнинг тепасида турганларнинг дилларини эзаётган ана шу хавф – хатар нима учун? Нима учун ислом уларнинг кўзларига олабўжи бўлиб кўринмоқда?

Ислом тинчликка чақиради:

“Эй имон келтирганлар! Ёппасига  тинчлик ишига киришингиз!”

Исломнинг вазифаси ана шудир. Ислом, агар бузиладиган бўлса, ҳазорани тузатиб қўяди, эгри бўладиган бўлса, уни тўғрилаб қўяди.

Мен Ғарбдаги раҳбариятлардан бирида ишлайдиган кишилардан бирига шундай деган эдим: “Шубҳасиз, Ғарбнинг ҳазораси қариб бўлди. Унинг бир неча кунлик умри қолганини сизлар ҳам биласизлар. Қариб қолган ҳазорангизни ўсмирлик даврига қайтарадиган бир воситани сизга кўрсатиб қўяйми?”. У деди: “Қандай восита экан?”. Мен: “Сизларнинг ҳудудингизда гуллаб яшнаши учун исломга имконият берасизлар. Агар ислом сизнинг ҳудудингизда гуллаб яшнар экан, унинг моҳиятини билиб олиши учун, ундан кўпига эмас, ақлларингизни исломга юзланишига қўйиб берар экансиз, мен ғарб ҳазорасининг қарилиги ортга қайтишига ва қайтиб ёшаришига кафолат бераман. Биз сизларнинг ҳаётингиз ортга қайтганидан сўнг энди олдинга қайтишини истаймиз. Аммо аъло даражадаги йўналиш орқали, Аллоҳ таолонинг дини воситасида биз сутини ичган инсоний йўналиш орқали”, дедим.

Аллоҳнинг бандалари! Бу – бизнинг исломимиздир. Бугун унга экстремизм ёки террор айби қўйилаётган экан, мен исломга нисбатан ўзининг ғароиб кучли адоватини эълон қилиб турган, исломни экстремизм ва террор билан айблаш орқали ислом ва мусулмонларга ошкора таҳдид  қилаётган овруполик бир масъулга қулоқ солар эканман, мен сизларга шуни айтаман ва бу менинг энг сўнги сўзимдурки, биз ундан ўзимизга керак бўлган сабоқ ва ибрат чиқариб олишимиз керак бўлади: ҳақиқатда улар ислом ҳақида айтаётган бу гапларнинг ёлғон эканлигини, уларнинг малайлари – ана ўшалар исломга бу айбни тўнкаб турганликларини, ўзларидан бизлар томонга экспорт қилаётган экстремизмни исломга ёпиштириб, кейин ўзлари унга нисбат бериб исломий экстремизм деб айтаётганликларини улар биладилар. Улар террорни исломга тўнкайдилар. Кейин эса ўзлари унга нисбат беришда ихтилоф қилиб, исломий терроризм деб қўядилар. Мен ўз биродарларимизга ва қардошларимизга қараб шундай дейман: Ҳой биродарлар! Қайтадиган жойимиз битта. Исломимиз – бу, бизлар сояланадиган соябондир. Динимиз – бу, шубҳасиз бизнинг шахсиятимиздир. Аллоҳ таолога қиладиган убудиятимиздир. Келинг ана шу диннинг омонлиги ва хотиржамлигига қайтамиз. Келинг Аллоҳ азза ва жалланинг бандалари эканимизни ошкора эълон қиламиз. Келинг ҳаммамиз Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу сўзи остига кирамиз:

“Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг!”

(Бу) қарор ва амр. Қарорлигига келсак У зот азза ва жалланинг “Албатта, мўминлар биродардирлар”, деган сўзидир. Амрга келадиган бўлсак, бас У зот азза ва жалланинг: “бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг!” сўзидир.

Оё! Эҳтимол Аллоҳнинг баёнотига қулоқ соларсиз? Эҳтимол Аллоҳ бизлардан талаб қилаётган ана шу амрга итоат қиларсизлар?

Эй биродарлар! Бизлар билан қабрларнинг орасидаги масофа қисқадир. Жуда қисқадир. Биз устида яшаб бўлганимиздан сўнг эратага ернинг ости бизларни ичига ютади. Оё! Шуни билингларки, - эй узоқ ва яқиндаги биродарлар – Оё! Шуни билингларки, ҳақиқатда бизларнинг қасрларимиз қабрларимиздир. Ҳа, эй биродарлар, ишонаверинг. Келинг, қабрларимизни ўзимизнинг қасрларимизга айлантириш учун ҳамкорлик қиламиз. Имтиҳон учун бизга берилган барча нарсани, қурган барча биноларимизни ва тўқиган барча нарсамизни қолдириб кетадиган саноқли кунларга берилиб кетишдан сақланинг. – Ундан бошқа илоҳ бўлмаган Аллоҳга қасамки, - ўзимиз билан қабримизга  фақатгина надоматни ва пушаймонликни олиб борамиз, холос. Ана шу сўзимни айтаман ва буюк Аллоҳдан мағфират сўрайман.

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ

Алоуддин Хофий таржимаси