Ушбу опция фақат Саудия Арабистони ҳудудида амал қилади. Қайд этилишича, янги функциянинг мақсади аёл-таксичиларни жалб қилиш ҳисобланади.
Аввалроқ қиролликда ўтказилган сўров натижалари аёл-ҳайдовчиларнинг аксарияти эркак жинси вакилларидан буюртмалар қабул қилишни истамаслигини кўрсатганди.
Эслатиб ўтамизки, Саудия Арабистонида аёллар 2018 йилнинг июнь ойида қирол Салмоннинг мос келувчи фармонидан сўнг автомобиль бошқариш ҳуқуқини қўлга киритган.
Ҳозирги кунда Саудия Арабистонида аёл-таксичилар, қайд этилганидек, одатий ҳолатга айланиб улгурган.