loader
Foto

Чеченистонда «Мехкарий» аёллар учун такси ишлай бошлади

Лойиҳа ташаббусчиси Грознийда лойиҳани амалга оширишнинг дастлабки босқичида бешта автомобил йўналишга чиқарилганини аниқлаштирди. Жорий йил давомида республика пойтахти бўйлаб ҳаракат қиладиган аёллар таксиларининг сони тўрт баробар кўпайтирилиши режалаштирилмоқда.

Чеченистондан кейин "Меҳкарий" аёллар такси лойиҳаси Шимолий Кавказнинг бошқа республикаларида - Ингушетия ва Доғистонда ҳам ишга туширилади.

Лойиҳанинг қиймати 13 миллион рублни ташкил этади, маблағларнинг аксарияти Бирлашган Араб Амирликларидан Шайх Зайед фонди томонидан ажратилган. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланадиган ушбу жамғарма икки йил аввал Грознийда очилди.