Махант Свами Махарадж Ҳиндистондги ва бутун дунё бўйлаб минглаб ҳинд ибодатхоналарини бошқарадиган BAPS Swaminarayan Sanstha диний ва жамоат ташкилоти президентидир. Айнан шу ташкилот Абу-Дабида ибодатхона қурмоқда.
Маросим БААда истиқомат қиладиган минглаб ҳиндлар иштирокида бўлиб ўтди. Ибодатхона эндиликда амирликларда таълим олиш ва диний маросимлар ўтказиш имкониятига эга бўладиган ҳиндлар жамоати маркази бўлиши кўзда тутилган. Авваллари улар ёки Ҳиндистонга боришга, ёки биноларни ижарага олишга мажбур эдилар.
Умуман олганда, Арабистон ярим оролида ҳиндуизмни ривожлантириш учун яна бир қадам ташланди. Буларнинг барчаси Бирлашган Араб Амирликларининг Қатар билан келишмовчилиги ва Ҳиндистоннинг ўзида мусулмонларни таъқиб қилиш шароитларида рўй бераётганини эслатиб ўтамиз. Албатта, ҳиндлар у ерда фуқаро эмаслигини айтиш мумкин, лекин охир-оқибат, уларнинг доимий фаолият кўрсатадиган институтлари ва ибодатхоналари бўлса, қандай фарқ бор? Бу ҳолда фуқаролик ҳам фақат вақт масаласи бўлиши мумкин.