«Айни пайтда 12 кишининг жасади топилди, яна бир кишини қидириш ҳали давом этяпти», - дейилади Табиий офатларга қарши кураш миллий кучлари баёнотида.
Штат вазири Anadolu агентлигига хабар қилишича, чўкиб кетган одамлар «улкан Ганеша бутини ўзлари билан олган эди, уни ортиш вақтида эса улар ўтирган қайиқ оғиб кетди ва ағдарилди».
«Биз воқеани тергов қилишни бошладик», - деди у.
Ўндан ортиқ ҳинднинг ўлимига олиб келган маросим Ганешанинг туғилишлар циклини нишонлайди.
Бу ҳафта Винаяка Чатуртхи номи остида ҳам машҳур бўлган Ганеш Чатуртхи фестивали тугашини англатиб, бунда Ганешнинг безатилган бути сувга бўктирилади.
Штат ҳукумати ҳалок бўлганларнинг оилаларига 400 000 рупия (5600 доллар) товон тўланиши ҳақида маълум қилди.