Украина президенти Россияни ўзининг айсбергига яқин келган ва энди сув устида қола олмайдиган "Титаник" билан қиёслади.
Бу ҳақида Владимир Зеленский ўз видеомурожаатида айтди.
"Ҳар бир отишма учун босқинчилар жавобини олади. Орехов учун - жавобини олади. Чаплино учун - жавобини олади. Шепетовка учун - жавобини олади, Миргород учун, Харков учун, Мариупол ва Донбасс шаҳарлари учун, рус ҳарбийлари томонидан калтакланган барча бошқалар учун жавобини олади. Россия юизнинг давлатимизга, Европага ва бутун дунё учун кўплаб муаммолар, инқирозлар ва фалокатларни тайёрлади. Лекин энг катта фалокатни ҳамон унинг ўзи, террорчи давлатнинг ўзи бошдан кечирмоқда. Бу Титаник 24 февраль куни ўз айсбергига яқин келди ва энди сув юзасида қолишга қанчалик ҳаракат қилишмасин, муваффақиятга эриша олмайди", — деди Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, душман ўз мақсадларига эриша олмаслиги аллақачон тушунарли, бироқ руслар ҳисоб-китобини бузиш ва улар ютқазиши учун вақт ва куч талаб этилади.
"Биз бу вақтга чидашимиз ва ҳамкорлар билан биргаликда барча зарур саъй-ҳаракатларни амалга оширишимиз керак. Шундай бўлади ҳам", - деди Украина президенти.
Унинг қўшимча қилишича, Украина бошқа давлатлар билан биргаликда барча жабҳаларда – фронтда, сиёсий жабҳада, иқтисодий масалаларда, ахборот соҳасида террорчиларга босим ўтказишда давом этади.