loader
Foto

Джонсон Зеленскийга Россиянинг G7га қайтишига қарши чиқишини ишонтириб айтди

“Суҳбатдошлар Россия Федерациясининг Украинада давом этаётган тажовузи, Қримнинг босиб олиниши ва Россиянинг Минск келишувларини бажармаётгани шароитида Россия Федерациясининг глобал муаммолар ҳал этилаётган халқаро майдонга қайтиши ҳақида гапириш мумкин эмас деган фикрга келишдилар. Владимир Зеленский бундай аниқ позиция 24-26 август кунлари Францияда бўлиб ўтадиган Катта Еттиликнинг навбатдаги саммитида намоён бўлишига ишонтирилди”, - дейилади баёнотда.

Зеленский Россиянинг Катта Еттиликка қайтиши мумкинлиги ҳақидаги сўнгги баёнотлар фонида Украинани қўллаб-қувватлаган Буюк Британиянинг қатъий ва принципиал позицияси учун Борис Жонсонга миннатдорчилик билдирди. Россия халқаро қонунларни мунтазам равишда бузиб келаётган ҳамда Европа ва дунё хавфсизлигига зиён келтираётган экан, Россиянинг Катта Еттиликка аъзолигини тиклашнинг иложи йўқлиги қайд этилди. Бош вазир Борис Жонсон Украина Президентини Буюк Британияга расмий ташриф буюришга таклиф қилди. Буюк Британия ҳукумати раҳбари Владимир Зеленскийни Мустақиллик куни билан табриклади ва Украина халқига муваффақият ва гуллаб-яшнашни тилади.

Хабар қилинганидек, Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг фикрича, Россия Федерацияси Қримни қайтариб бермагунча ва Донбасда ҳарбий ҳаракатлар тўхтамагунча, унинг G7 мамлакатлари сафига қайтиши ҳақида ҳеч қандай гап бўлиши мумкин эмас.

АҚШ президенти Доналд Трамп 24-26 август кунлари Франциянинг Биаррица шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги G7 саммити арафасида Россиянинг G7 га қайтишини қўллаб-қувватлади.

Немис ҳукумати матбуот котиби Штеффен Зайберт Германия Россиянинг G7га қайтишига қарши эканлигини маълум қилди.