loader
Foto

Ҳиндистон болалар исломофобияси ҳақида китоб нашр этилди

Ушбу китобни ёзиш учун ёзувчи йил давомида мамлакатнинг 12 та шаҳрида истиқомат қиладиган 145 та мусулмон оилалар билан суҳбатлашиб чиқди. Уларнинг ҳар бири болаларнинг диний мотивлар бўйича камситилишига мисоллар келтириб ўтган.

Мактаблар ва коллежларда исламофобия ривожланганлигига ёрқин мисоллар сифатида қуйидаги воқеалар келтириб ўтилади:

Бҳопал мактабларидан бирида ўқувчиларга санскрит ёки урду тилини учинчи тил сифатида ўқишни танлаш таклиф этилди. Бир синф ўқувчилари фақат учинчи тил ўрганиш пайти бу дарслар вақтида бўлиниши, кейин улар ўзларининг аралаш синфига қайтишлари кўзда тутилганди. Бир қонунийлик пайдо бўлди: мусулмон оилалар аъзолари урду тилини, ва ҳинд милатига мансуб болалар эса - санскрит тилидан ўқишни танладилар. Натижада, мактаб синфларни бўлишга ўзгариш киритди: урду тилини танлаган барча болалар бир синфга, санскритни танлаган болалар эса бошқа синфга ажратилди. Ажралиш тил асосида амалга оширилди, лекин тез орада стереотиплар пайдо бўлди. Урду тилини ўрганаётган ўқувчиларга паст назар билан қараш кузатила бошлади, мактабдаги барча энг яхши ўқитувчилар санскрит тилини ўрганадиган синфларга тайинланди. Болаларни нафақат тилшунослик бўйича, балки диний тамойиллар асосида ҳам камситиш бошланди.

Ёзувчи билан суҳбатлашган бир нечта аёл уларнинг фарзандлари мактабларда ва кўчаларда таъқиб қилиниш ҳоллари ҳақида эслади. Уларни "покистонликлар" деб аташарди, улар "ИШИД"га ёки "Ал-Қоида" га мансуб эканлигини сўрашарди. Улар ҳақида "улар билан алоқа қилманглар, уйларингни портлатиб юборишади" деб айтишарди. Бундан ташқари, болалар дўстлашиб қолган тақдирда ҳам, мусулмон оилалар фарзандларининг кўпчилиги туғилган кунларга таклиф қилинмасди, чунки ота-оналар ўз фарзандларига "бу одамлар билан сандироқлаб юриш"ни тақиқларди.

Эрумнинг сўзларига кўра, исломофобия шунчалик чуқур илдиз отганки, мусулмонларда қўрқуви ўзини ўзи цензура қилишга айланмоқда. Хусусан, битта аёл боласини аэропортда ҳазиллашмаслик ҳақида огоҳлантирган. Бошқа бир аёл ўғлининг видео-ўйинлар ўйнашини тақиқлаб қўйган, чунки дўсти унинг қуролдан яхши ўқ отишини айтганди. Баъзи ота-оналар фарзандларига уйдан ташқарида ҳаддан ташқари кўп дўппи киймаслик ва мусулмонча узун кўйлакда кўп ўйнамасликка ундамоқда.

Китоб муаллифи жамиятнинг турли қатламларига мансуб оилалар, масалан, мактаб директори, ниқобда юрадиган гинеколог, туман даражасида сузувчи ва фуқаролик ҳуқуқлари ҳимоячиси билан суҳбат қуришга ҳаракат қилди. У фақат камбағал оилалар фарзандларига нисбатан камситишларга йўл қўйилади деган нотўғри фикрларни инкор қилиш учун буни амалга оширди. Унинг тадқиқотлари исломофобия чуқур илдиз отиб, жамиятнинг барча соҳаларига кириб борганлигини кўрсатди.

Ёзувчи ҳинд оммавий ахборот воситаларининг динлараро нафратни қандай қўзғатаётганига ҳам эътибор қаратади: "Бу шоуларнинг барчаси кечки овқат пайтлари рўй беради, кейин меҳмонлар учун хоналарда баланд овоз билан муҳокама қилинади ва нафрат аслида бўлмаслиги керак бўлган жойларга ўтади. Болалар ҳатто буни тушунмайдиган кўр-кўрона фанатизм билан ўралган; ўқитувчилар ва ота-оналар вазиятни юмшатиш учун ҳеч қандай иш қилмаяптилар".

"Мусулмон боланинг онаси бўлиш" китоби бизга зўравонлик ва қабул қилмаслик йўқ жойдан келиб чиқадиган нарса эмаслигини кўрсатади. Муросасизлик, тоқатсизлик биринчи қарашда айбсиз ва зарарсиз бўлиб кўринадиган кундалик ҳаракатлар воситасида тарбия топиб, рағбатлантирилади ва давом этади.