loader
Foto

Svenska Dagbladet (Швеция): Қўрқув ва ўлим уруғини сочаётган ҳудкушлар

Биринчи террорчи-ҳудкуш рус талабаси эди. Бироқ орадан атиги юз йил ўтгач - Америка ҳарбий-денгиз базасини нишон қилиб олган юк машинаси ёрдамида амалга оширилган террорчилик ҳужуми АҚШ каби давлатни Ливанни бутунлай тарк этишга мажбур қилгач - ҳудкушлар ҳамма жойда даҳшат ва ўлим уруғини тарқатишни бошлади.

Шри-Ланкада содир бўлган бундай сўнгги воқеа туфайли 300 киши ҳалок бўлди.

Россиялик террорчи-ҳудкуш ўлимни ўз бурчи деб ҳисоблаган

1881 йил. XIX асрнинг иккинчи ярмида рус подшоси Александр II Россияни модернизация қилиш учун ислоҳотлар амалга оширди. Шу жумладан, у крепостнойликни бекор қилди. Аммо радикал ёшларнинг фикрига кўра, ҳамма нарса жуда секин рўй бераётган эди. Радикаллар самодержавиедан бутунлай қутулишни хоҳлашарди.

Шоҳ бир нечта суиқасддан омон қолди, аммо 1881 йил 24 ёшли Игнатий Гриневицкий ўзи билан бирга шохни ҳам портлатиб юборишга муваффақ бўлди. Гриневицкий аслзодалар оиласидан эди ва технология институтида ўқирди.

Терактдан олдин кечқурун у мактубда шундай деб ёзган эди: «мен нима қилиши керак бўлган бўлса, ҳаммасини ўз ўлимим билан қиламан деб ўйлайман ва бундан бошқа нарсани талаб қила олмайди».

Ушбу қотиллик кўплаб анархистлар ва социалистлар томонидан мақтовга сазовор бўлди, аммо Гриневицкийнинг издошлари кам бўлди. Террорчилик ҳужумидан сўнг мамлакатдаги барча ислоҳотлар тўхтатилди ва 1905 инқилобига қадар қайта тикланмади.

«Илоҳий шамол» Японияни қутқариши лозим эди

1944 йил. Осиёда босқинчилик урушининг дастлабки йиллари Япония учун жуда муваффақиятли бўлди. Ҳиндихитой, Таиланд, Малайзия, Сингапур, Бирма (ҳозирги Мянма), Индонезия ва Филиппин босиб олинди, лекин АҚШга қилинган ҳужум катта хато бўлди.

1941 йил Пеарл Ҳарборга ҳужум қилганидан уч йил ўтиб, Япония иттифоқчиларнинг кучли денгиз кучлари ва ҳаво кучлари билан рақобатлаша олмаслигини тушунди.

Шунда у бомба тўла самолётларини душманларнинг кемаларига йўналтирадиган ҳудкуш-учувчиларни ишга солди. Тарғиботда улар «Камикадзе» илоҳий шамоли билан таққосланди – 1281 йил Японияни босиб олишга интилган мўғул хони Хубилай кемаларини вайрон қилган тайфун шундай деб аталган.

Биринчи марта иттифоқчилар 1944 октябр ойида бундай ҳужумдан азоб чекишди, ҳудкуш-учувчилар жами 3 860 та шундай ҳужумлар уюштирдилар. Учувчиларнинг аксарияти ҳарбий билим юрти талабалари эди. Улар ўлим ва вайроналиклар уруғини сочишди, лекин урушнинг бориши ўзгартира олишмади.

АҚШнинг Ливанни тарк этишига мажбур қилган теракт

1983 йил. Урушдан кейин террорчи-ҳудкушлар кўп бўлмади. Ҳаммаси 1982 йил Исроил Ливанга бостириб киргандан сўнг ўзгарди, бу шиаларнинг Ҳизбуллоҳ ташкилоти шаклланишига ҳизмат қилди ва террорчи-ҳудкушлар ҳужумлари тўлқинига олиб келди.

Ҳаммаси 1983 йил 23 октябрда, портловчи моддаларга тўла сариқ ранги юк машинаси тиканли сим билан ўралган тўсиқни бузиб ўтиб, Байрут халқаро аеропортида жойлашган АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари штаб-квартирасига тўғридан-тўғри кириб борди. Юк машинасининг ҳайдовчиси ўзини портлатиб юборди ва шу билан бир пайтда 241 нафар АҚШ ҳарбийларини ҳам ўлдирди. Шу куни шаҳарда француз ҳарбийларига қарши ҳам худди шундай ҳужум амалга оширилди.

Бу теракт АҚШни Ливан ҳудудини зудлик билан тарк этишга мажбур қилди, бу эса, ҳужумларни уюштирган кишилар нуқтаи назаридан катта муваффақият эди. Кейинги йиллар террорчи-ҳудкушлар ҳужумлари одатий ҳолга айланиб қолди, исроилликлар ҳам, мамлакатлаги Ливан ҳарбийлари ҳам уларнинг қурбонларига айланди.

Шри-Ланкада кўнгилли-ҳудкушлар учун лоторея



1987 йил. Ҳизбуллоҳ муваффақиятлари Шри-Ланкадан мустақиллик учун курашаётган «Тамил-Илама озодлик йўлбарслари» Тамил исёнчи ҳаракатида катта таассурот қолдирган пайтлар. Ҳизбуллоҳ «тамил йўлбарслари»га 1980-йилларда сабоқ берди ва ўз усулларини ўргатди.

Биринчи ҳудкуш ҳужуми 1987 йил, Шри-Ланка ҳарбий объектига юк машинаси кириб келганда рўй берди. 55 нафар аскар ҳалок бўлди. Шундан сўнг «қора йўлбарслар» ҳудкушлар иштирокидаги терактлар билан боғлиқ масалаларда дунёда ҳаммадан ўзиб кетди.

Уларнинг етакчиси Велупиллаи Прабхакаран кўнгиллилардан шунчалик кўп талабнома олдики, лотерея уюштириб, унинг ёрдамида терактни ким амалга оширишини аниқларди

Шри-Ланка президенти Ранасингхе Премадаса (1993 йил) ва Ҳиндистоннинг собиқ бош вазири Раджив Ганди (1991 йил) ҳам ҳудкушларнинг кўп сонли қурбонлари қаторидан ўрин олди. «Йўлбарслар» 2009 йилдагина мағлуб этилди.

Ослодаги битимлар ҳудкушларнинг ҳужумлари билан биргаликда кузатилди

1994 йил. Фаластинликлар ва исроилликлар 1993 йил Ослода келишувга келгач, Хамас ва «Фаластин ислом жиҳоди» тинчлик жараёнини саботаж қилиш учун исроилликларга қарши бир қатор ҳудкушлар ҳужумларини уюштирди. Тинч фуқаролар ҳам кўплаб терактлар нишонига айланди.

1994 йил Афула шаҳрида автобус ёрдамида ҳужум уюштирган ҳудкуш биринчи автотеррорчи бўлди. Саккиз нафар фуқаро ҳалок бўлди. Чикаго университети маълумотларига кўра, кейинги йилларда 742 киши ҳалок бўлди ва 4899 киши яраланди.

Бу терактлар туфайли Исроил 2000 йил исроилликлар ва фаластинликларни ажратиш учун босиб олинган Ғарбий қирғоқ ҳудудида девор қурилишини бошлади. Исроил уни тўсиқ деб атамоқда, лекин Гаага Халқаро судига кўра, бу иншоот девор деб аталиши лозим ва унинг қурилиши халқаро ҳуқуққа зид равишда амалга оширилмоқда.

Лекин шундай бўлсада, ҳудкушлар иштирокидаги терактлар сони анча камайди.

СССР устидан ғолиб чиққач, жиҳодчилар қон таъмини сезиб қолдилар

1995 йил. «Ал-Қоида» террорчилар гуруҳи 1988 йил Усама бен Ладен ва Афғонистонда советлар босқинига қарши бошқа курашчилар томонидан ташкил қилинган. Улар русларни мағлуб этганлиги аниқ эди, лекин жангарилар қолган дунёда ҳам ўз ғоялари учун курашишни истарди.

Саудия Арабистонига уйига қайтгач, бен Ладен Саудия Қироллик уйи билан жанжаллашиб қолди. Қироллик оиласи уларни бен Ладеннинг жиҳодчилари эмас, АҚШ ҳимоя қилишини афзал кўрган.

1995 йил «Ал-Қоида» худкушлари биринчи марта Саудия Арабистонидаги Америка ўқув марказига юк машиналари ёрдамида ҳужум қилди. Уч йил ўтгач, улар бир вақтнинг ўзида Кения ва Танзаниядаги АҚШ элчихоналарига қарши иккита террористик ҳужумни амалга оширдилар. 224 киши ҳалок бўлди ва 5 минг киши жароҳатланди.

Шундан бери терроризм тўхтамади ва энг юқори чўққисига 2001 йил 11 сентябрда чиқди. Ўшанда 2 996 киши ҳалок бўлди ва 6 мингдан ортиқ киши жароҳатланди.

Ироққа бостириб кириш терактлар улкан тўлқинига сабабчи бўлди

2004 йил. АҚШнинг 2003да Ироққа ҳужуми фуқаролар урушига олиб келди ва зўравонлик тўлқинини кўтарди, бунинг натижасида мамлакат тез орада террорчи-ҳудкушлар иштирокидаги терактлардан ларзага кела бошлади. Британиянинг «Ланцет» (The Lancet) тиббиёт журнали  маълумотларига кўра, 2004-йилдан 2010-йилгача бўлган минглаб бундай ҳужумлар оқибатида тахминан 12 минг киши ҳалок бўлди.

Ҳужумлар аслида шу пайтгача давом этмоқда, аммо терроризм тинчиб қолган бўлган давр бўлган. Бироқ, Ироқда «Ал-Қоидадан ИШИД террорчилар гуруҳи (ташкилот Россияда тақиқланган) ажралиб чиққач, терактлар сони яна ортди. «Қуролли зўравонликка қарши кураш» ташкилоти маълумотларига кўра, 2011 йилдан 2015 йилгача 12 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди ва жароҳатланди. Улардан 75% дан кўпроғи тинч аҳоли эди.

ИШИД ҳудкушлари бутун бўйлаб ҳужумлар уюштирмоқда.

Террорчилик гуруҳи охирги марта Шри-Ланкада маҳаллий жиҳодчиларга черков ва меҳмонхоналарда портлашлар уюштиришга ёрдам берганини айтди.

Абу Муслим таржимаси