loader
Foto

Рамазонда соғлиқни авайлаш бўйича маслаҳатлар

Муқаддас Рамазон ойида сизнинг овқатингиз одатдагисидин кўп фарқ қилмаслиги керак ва иложи борича содда бўлиши керак. Пархез сизнинг одатдаги вазнингизни ўзгартирмайдиган бўлиши керак. Агар сиз семизликдан қийналган бўлсангиз, Рамазон вазнни нормага келтириш (озиш) учун энг қулай вақтдир. Рўза анча узоқ вақт давом этишини ҳисобга олиб, аста-секин (8 соатлар атрофида) хазм бўлувчи, дағал таомлар тавсия этилади. Бундай махсулотларга турли ёрмалар, бутун буғдой донлари, бошоқлилар, сабзавотлар, яшил дуккаклилар, нўхат, қалампир, маккажўхори, кабачки, исмалоқ ва бошқа кўкатлар (темирга бой лавлаги барглари), пўстлоқли мевалар, қуруқ мевалар, туршак, анжир, олхўри, бодом ва х.к. лар (яъни, мураккаб углеводларга эга бўлган барча махсулотлар) киради. Қанд, олий нав ун ва шу каби махсулотлар организмда тезда «ёниб» кетади. Овқат яхши меъёрлаштирилган бўлиши, унга хар бир гурухдаги махсулотлар, масалан, сабзавот, мева, гўшт, парранда, балиқ, нон, бошоқлилар ва сут махсулотлари кириши шарт. Қовурилган овқат саломатликка зарар келтириб, унинг истеъмоли чегараланиши керак. Бундай таом қийин хазм бўлади ва семизликка олиб келади.



Истеъмол қилиш мумкин эмас: ёғли ва ковурилган таомлар, ортиқча миқдорда қанд тутувчи махсулотлар. Қуйидагиларга йўл берманг: сахарлик пайтида ортиқча тўйиб овқатланиш, сахарлик пайтида ортиқча суюқлик ичиш (бу организм тонусини кун давомида ушлаб туришга ёрдам берувчи минерал тузларни организмдан чиқиб кетишига олиб келади). Сахарлик пайтида қуйидагиларни истеъмол қилинг: узоқ вакт хазм бўлувчи мураккаб углеводлар, бунда кун давомида очлик унча сезилмайди; хурмо – ажойиб махсулот бўлиб, қанд, клетчатка, углевод, калий ва магний манбаидир; бодом – оқсил ва кам микдорда ёғ тутувчи толали моддалар манбаи; банан – калий, магний ва углеводлар манбаидир. Ичимликлар: ифтор билан уйқуга кетиш орасида кўпроқ сув ва шарбатлар ичинг, бу организмда суюқликнинг нормал миқдорини сақлашга ёрдам беради.

Юзага келиш эҳтимоли бўлган саломатликка боғлиқ муаммолар

Қабзият (ич тутилиши).

Қабзият геморрой, орқа пешов ёриқлари (трещиналари) пайдо бўлишига олиб келиши мумкин, оғриқ, овқат хазм бўлишини бузилиши, қорин дам бўлиши каби холатларга сабаб бўлиши мумкин.

Қабзият сабаблари: кўп миқдорда рафинадланган (тозаланган) махсулот истеъмол қилиш, суюқлик ва клетчаткани кам истеъмол қилиш.

Даволаш: рафинадланган махсулотларни озайтириб, суюқлик истеъмолини кўпайтиринг, нон махсулотлари тайёрлашда ёрмалардан, пироглар тайёрлашда эса дағал янчилган ундан фойдаланинг.



Хазм бўлмаслик ва ичак газлари:

Сабаблари: ортиқча кўп овқатланиш, қовурилган, ёғли, ўткир таъмли (аччиқ) таомларни, ҳамда метеоризмга (ичаклар дамланиши) олиб келувчи махсулотлар, масалан, тухум, карам, газли ичимликларни (Кола) кўп миқдорда истеъмол қилиш. Даволаш: ортикча кўп овқатланманг, мева шарбатлари, ёки, яна ҳам яхшиси, дистилланган ичимлик сувини ичинг. Қовурилган таом еманг, газ тўпланишига сабаб бўладиган овқатга ахмор (aimor) қўшиб енг.



Бўшашиш (кон босимини пасайиши):

Кўп терлаш, бўшашиш, тез чарчаш, қувватсизлик, бош айланиши (айниқса ўтирган жойдан турганда), рангпарлик – булар ҳаммаси паст қон босими билан боғлик симптомлардир. Одатда булар кун ўртасида юзага келади. Сабаблари: суюқлик ва тузларни етарли истеъмол қилмаслик.

Давоси: ортиқча иссиқдан эҳтиёт бўлинг, суюклик ва туз истеъмол қилишни кўпайтиринг.

Огоҳлантириш: қон босими пасайганини кўрсатувчи белгилар пайдо бўлганда манометр ёрдамида кон босимини ўлчаб кўринг. Юкори қон босимига эга бўлган одамлар Рамазон пайтида ўз даво муолажаларини бироз тўғрилаб олишлари керак. Улар врачга мурожаат қилишлари лозим.



Бош оғриғи:

Сабаблари: чекиш, кофеин истеъмол қилиш, ортикча чарчаш, кам уйқулик, кун давомида пайдо бўлувчи ва кучайиб борувчи очлик ҳисси. Бош оғриғи анча кучли бўлиши, ва агар паст қон босими билан боғланган бўлса, ифтор олдидан кўнгил айнишига олиб келиши мумкин. Даволаш: рамазонга 1-2 хафта қолганда тамаки ва кофеин истеъмолини аста-секин камайтириб боринг. Гиёҳлардан тайёрланган ёки кофеинсиз чой ичиш мумкин. Рамазон ойида кун тартибингизни шундай тузингки, уйқуга қониқадиган даражада ухлай олинг.



Қонда қанд миқдорининг камайиши:

Камқувватлик, бош айланиши, чарчоқ, ҳаракатларни сусайиши, кўп терлаш, тремор (қўл қалтираши), жисмоний иш билан шуғуллана олмаслик, бош оғриғи, юракнинг тез уриши – булар қонда қанд миқдори пасайгани белгиларидир. Қанд касали йўқ одамлардаги сабаблар: қандни (тозаланган углеводларни) ўта кўп истеъмол қилиш (айниқса сахарликда). Бунда организм кўп инсулин ишлаб чиқаради, бу эса конда глюкозани камайишига олиб келади.

Даволаш: саҳарликни канда қилманг ва қандга бой махсулот ва ичимликлар истеъмолини чекланг.

Огоҳлантириш: қандли диабети бор одамлар Рамазон пайтида даво муолажаларини коррекция қилишлар учун врачга мурожаат қилишлари лозим.



Мушак тортишишлари (судороги).

Сабаблари: калий, магний, кальций тутган махсулотларни кам истеъмол қилиш.

Даволаш: юкорида кўрсатилган минералларга бой махсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг, масалан, сабзавотлар, мевалар, сут махсулотлари, гўшт ва хурмо.

Огоҳлантириш: юкори кон босими ва буйрак тоши хасталиги бор одамлар врачга учрашишлари керак.



Ошкозон яраси, зарда бўлиш, гастрит, грижа:

Рамазон ойида бўш ошқозондаги кислоталиликнинг кўтарилиши юқоридаги ҳолатларни кучайишига олиб келади. Қовурға ости сохасида ошқозон ачишиши пайдо бўлади, зарда бўлиш ҳалқум сохасигача тарқалиши мумкин. Аччиқ таом, кофе ва газли ичимликлар организм холатини ёмонлаштиради. Ошкозон кислоталилигини назорат қилиш учун осон услублар мавжуддир. Ошкозон яраси ва грижаси бор одамлар Рамазондан олдин врачга учрашлари керак.



Буйрак тоши:

Буйрак тоши суюкликни жуда кам истеъмол қилиш натижасида пайдо бўлади. Демак, тош пайдо бўлишини олдини олиш учун кўпроқ суюклик ичиш керак.



Бўғинлардаги оғриқлар:

Сабаблари: Рамазон пайтида ибодатларни кўпайиши сабабли тизза бўғинларига бўлган босим ортиши мумкин. Кекса ва артрит билан оғриган одамларда бу нарса оғриқларга, ҳаракат чекланиши, таранглик, бўғим шиши ва умумий ноқулайликка олиб келиши мумкин.

Даволаш: тиззалар ортиқча босимга учрамаслиги учун озишга ҳаракат қилинг, қўшимча зўриқишга чидамли бўлиши учун Рамазондан олдин оёқларни чиниқтиринг. Яхши жисмоний холат ибодатларни енгиллик ва тиришқоклик билан бажаришга имкон беради.

Интернет Маълумотлари асосида

Абу Муслим тайёрлади