Лондонда чоп этиладиган Architectural Review журнали тарих рубрикаси муҳаррири Том Уилкинсон апрел ойининг ўрталарида рўй берган ёнғин натижасида кучли шикаст етган Нотр-Дам соборини қайта тиклашда минорадан фойдаланиш таклифи билан чиқди.
«Нотр-Дам соборини қайта тиклаш ва уни янада чиройлироқ қилиш»га ваъда берган Франция президенти Эммануэл Макроннинг шарҳидан иқтибос келтирар экан, Уилкинсон Domus номли архитектура журнали учун мақола ёзиб, унда гўзаллик стандартлари табиати ҳақида фалсафий фикрларни ёритиб берди.
“Лекин унда қайта қуриш масаласи қанча савол бўлса, шунча жавоб юзага келтиради. Кимнинг гўзаллик стандартлари бўйича? – савол беради Уилкинсон.
Архитектор уларда шикастланган соборни – «ўрта асрлар фантастикаси», «структурали маҳорат», якобинча онгни қайта қуриш мумкин бўлган бир нечта шартли услубни келтириб ўтди. Уилкинсон сиёсий нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда соборни қуриш мумкинми деб савол бердими.
“Янада чиройлироқ кўринишда қайта тиклаш” бу жиҳатдан масалан, Нотр-Дамни уларнинг меҳнати уни яратишда фойдаланилган деҳқонлар авлодлари ва буюртмачи томонидан ўлдирилган бидъатчилар ёдгорлигига айлантиришни англатиши мумкин”, – деб ёзади у. – Ёки, агар ушбу бино унинг ҳужжатли далилига айланган варварлик бизни қаттиқ хавотирга соладиган бўлса, нима учун уни сиёсий ҳақиқатнинг замонавийроқ шаклига ёдгорлик сифатида қўйиш мумкин эмас?”
“Ёниб турган шпилли «сариқ нимчалар»га ёдгорликчи? – савол берди Уилкинсон, француз «сариқ нимчалар»и ҳаракатига шаъма қилган ҳолда (во Франциядаги тартибсиз равишда вужудга келган норозилик ҳаракати).
Охир-оқибат, у 1961 йилда ҳукумат Париж ва унинг яқин атрофидаги шаҳарчаларда ҳукумат томонидан «Жазоирлик француз мусулмонлари»га комендантлик соати жорий қилингандан кейин жазоирликларнинг оммавий равишда ўлдирилиши ҳақида гапирди.
"Ёки агар бу мисол бироз мулоҳазасиз бўлиб кўринадиган бўлса, 1961 йил Жазоир урушига қарши норозилик пайтида француз полицияси томонидан ўлдирилган 100 нафар жазоирлик ҳақида нима дейиш мумкин? – савол берди Уилкинсон. - Франция давлатининг бу қурбонлари хотирасини "Виолле Ле Дуке" собори шпилини нафис бир минора билан алмаштириш орқали абадийлаштирилиши мумкин, шундай эмасми?”
Бу таклиф ижтимоий тармоқларда кескин норозиликларга сабабчи бўлди.
Шу аснода Франция президенти Эммануэл Макрон Нотр-Дам собори «бизнинг замонавий, рангба-ранг миллатимизга мувофиқ» қайта тикланиши ҳақида айтди. Собор замонавий архитектура ҳақидаги тасаввурларга мувофиқ қайта тикланиши кўзда тутилмоқда. Хусусан, пўлат ёки шишадан ясалган шпил ўрнатиш имконияти кўриб чиқилмоқда.