loader
Foto

Париждаги Нотр-Дамни тиклаш учун бир куннинг ўзида €700 миллион йиғилди

L`Oreal ва LVHM компанияларининг асосчилари 200 миллион евродан пул эҳсон қилишди. Яна Франсуа-Анри Пино исмлик тадбиркор  100 миллион еврони пул ажратди. Total компанияси ҳам шунча пул ўтказишга тайёр эканини билдирди.

Франциянинг Иль-де-Франс минтақаси ва Bouygues уйи 10 миллиондан берадиган бўлди. Societe Generale ва BPCE гуруҳлари 25 миллион пул эҳсон қилди. Париж шаҳри ҳокимияти 50 миллион пул ажратди. Бундан ташқари Франциянинг бошқа шаҳарларида эҳсон қутилари пайдо бўлди.

Франциялик миллиардер Марк Ладреит де Лашарриер черков минораси учун 10 миллион пул ажратди.



Миллатнинг ҳақиқий ўғлонлари борлиги мана шундай мусибат тушган вақтларда билинади...