loader
Foto

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасининг туғишган синглиси Парижда суд қилинади

2016 йилнинг сентябр ойида Саудия қиролининг қизи Парижда ўз квартирасини таъмирлаш учун ишчи ёллади, лекин у ички пардозни янгилаши керак бўлган хонани суратга олганида, Малика ғазабланиб, уни фотосуратни матбуотга сотишга ҳаракат қилганликда айблади.

Шунда, жабрланувчининг айтишича, Малика тансоқчисини чақириб, уни шафқатсизлик билан калтаклашни ва оёқларини ўпишга мажбур қилишни буюрди.

Ишчи калтакланганидан кейин қўйиб юборилди, лекин иш асбоблари унга қайтарилмади ва у яна 8 кун давомида ишлай олмади.

Тансоқчи 2016 йил калтаклаш, ўғирлик, зўравонлик таҳдиди ва инсонни унинг иродасига қарши ушлаб туриш айбловлари билан айбланганди.

Лекин Малика Ҳасса Францияни тарк этишга улгурди ва у ҳибсга олинмади. Хабар қилинишича, у 40 ёшдан ошган ва Саудия оммавий ахборот воситаларида у меценат сифатида танилган.