loader
Foto

Рамазон ва футбол: мусулмон футболчи рўза тутиши керакми?

Аҳолисининг аксари мусулмон бўлган юртларда Рамазон ойи кириши билан футбол мавсумида таътил даври бошланади. Европада эса оддий ҳолат давом этиб, чемпионат ўйинлари давом этаверади. Энг ёмони, Европада аксар учрашувлар мусулмонлар рўза тутиб юрган вақтга тўғри келиб қолади. Ўйин бўладиган кунлар рўзасини қолдирадиган ўйинчилар ҳам бор. Масалан, Сток Сити аъзоси малилик ҳужумчи Мамади Сидибадир.

2010 йили Германиянинг Мусулмонлар марказий кенгаши профессионал футболчилар муҳим беллашув бўладиган кунлари рўзани қазо қилишга рухсат берган бўлса ҳам мусулмонлар орасида Футбол учун рўзани қазо қилиш мумкинми?, - деган мавзуда баҳс мунозаралар ҳали ҳам давом этиб келмоқда.

Аҳмад Ҳоссам ёки халқ орасида Мидо номи билан кўпроқ машҳур бўлган мисрлик футболчи юқоридаги зикр қилинган рухсатни қаттиқ ушлаган. Месут Озил (Реал Мадрид) эса, жисмоний ҳолатини сақлаш учун сув ва таом зурур деб ҳисоблайди.

Шунга қарамай, аксар мусулмон футболчилар Рамазон ойида рўза тутишга ҳаракат қилишади. Абу Диаби (Арсенал) BBC билан бўлган суҳбатида айтишича, унинг клуби рўза тутмасликни тавсия қилади, лекин сўнгги қарорни ўйинчининг ўзида қолдиради. Тоттенхэмнинг собиқ аъзоси Фредерик Кануте ҳар қандай ҳолатда ҳам рўза тутилиши кераклигини айтади, ҳатто рўза тутган ҳолида ҳам ўйинга тушаверади. Унинг айтишича, Рамазон нафақат сув ва таомдан ўзини тийишлик, балки бу фазилатли ойда мусулмонлар хайр-эҳсонлари билан садоқатларини кўпайитириши керак. Ўзи эса, мунтазам равишда Ватани Малидаги етимхоналарга хайр-эҳсон қилиб туради, деб хабар қилади Goal.

Мусулмон футболчиларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан баъзи клуб менежерлари рўза клубнинг чемпионатдаги натижасига хавф солишини истамайди. Амр Закининг айтишича, рўза тутганини жамоа менежери сезиб қолиб, захирага ўтқазиб қўймаслиги учун, янада яхши ўйнашга ҳаракат қилади.

2009 йили Жозе Моуринью Интерни бошқариб юрган вақтида Салли Мунтарининг йиқилишига унинг рўзаси сабаб бўлди, дегани учун Италия мусулмон пешволарининг ғазабига қолган эди. Ўшанда уламолар унга "кўп валдирамаслик"ни илтимос қилишганди. Ўшанда жуда кўп гапирадиган португалиялик мураббийнинг оғзини ёпиб қўйишга муваффақ бўлган воқеа жуда нодир ҳолат ҳисобланади.

Иброҳим Ба (Челси) ўз иймони ва футболдаги мажбуриятлари ўртасида энг адолатли муроса йўлини топганлардан. У одатдагидек ўйин вақтида ҳам рўза тутади. Учрашувда иштирок этиш ёки иштирок этмаслик масаласини мураббий ҳукмига ҳавола этади. Агар мураббий Бани рўза туфайли кўнгилдагидек ўйин кўрсата олмайди, деб ҳисобласа уни захирада қолдиради. Ўзининг собитқадамлиги учун у кутилмаган жойларда қўллаб-қувватланишига эришган. 2011 йили Ньюкасл учун ўйнаётганда, клуб менежери Алан Пардью Банинг ўйинига унинг рўзаси таъсир қилганини айтди. Ўшанда Ньюкасл у урган голлар туфайли устунликка эришган эди.

Малайзияда Рамазон ойи кириши билан футбол мавсуми тўхтатилади. Бу - футболчилар ортиқча уринишлари шарт эмас, деганидир. Шундай бўлишига қарамасдан улар ўзларини яхши формада ушлаб туришлари талаб этилади. Малайзияда клублар машғулотларни тунгги пайт ўтказишлари оддатий ҳолга айланган. Ҳатто, баъзи мураббийлар ўз ўйинчиларига машғулотлардан олдин таровеҳ намозларини адо қилиб олишга тавсия берганликлари ҳам маълум.

Ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатига рўза таъсир қилиши маълум бўлса-да, очлик шахсий ва руҳий ҳолатни яхшиланиши ҳақида тахминлар бор. ФИФА вакили, Спорт тиббий комиссияси ва Доктор Зергуни тарафидан ўтказилган ўйинчи самарадорлигига рўзанинг таъсири деб номланган тадқиқоти очлик эффекти самарадорликка таъсир қилиши футболчининг руҳий ҳолатига боғлиқлиги, унинг организми янги ҳолатда ўйинга қанчалик мослашишига боғлиқлиги аниқланди.

Интернет материаллари асосида

Абу Муслим тайёрлади