loader
Foto

Салафийлар қозоқ спортчиларини спорт руҳидан маҳрум қилишмоқда

Салафийлар спортни эгаллаб олди

Бу ҳақида ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда спортнинг кўплаб турлари «калта иштон кийган соқоллилар» қўлига ўтиб кетган.

«Ўзбек боксида дин йўқ - руҳ бор. Қозоқ спортида дин бор, аммо руҳ йўқ!» — деди Ерлан Толеутай.

«Токи спорт соҳасини салафийлик мафкурасидан тозаламагунимизча, биз муваффақиятга эриша олмаймиз. Бугунги кунда кураш, бокс, миллий ўйинлар ва бошқа спорт турлари ваҳҳобийларнинг қўлида.

Улар қозоқ спортини руҳдан, яъни арвоҳдан маҳрум қиляпти. Агар вақтида чора кўрилмаса, қозоқ спортининг келажаги мавҳум бўлиб қолаверади», — ҳисоблайди у.

Жамиятнинг норозилиги

Кўп фойдаланувчилар Ерлан Толеутайнинг фикрига қўшилади. Баъзиларнинг таъкидлашича, спортчилар ўз ғалабаларидан унчалик мамнун эмасликлар, чунки улар бу дунёни вақтинча бошпана деб билишади.

«Бизнинг спортчи-биродарларимиз навбатдаги ғалабани совуққонлик ва хаёлчан нигоҳ билан қабул қилишлари яхши эмас. Ахир бу фақат бир кишининг эмас, балки бутун мамлакатнинг ғалабаси.

Унинг учун чин дилдан хурсанд бўлишни истайди киши, лекин ташқи кўриниши ва менталитети уни ноанъанавий диннинг вакили сифатида кўрсатиб қўяди. Хурсанд бўлмаслик ҳам мумкин эмас - у бизнинг байроғимизни кўтаради. Ҳаммаси қандайдир ғалати бўлиб чиқади», — деб ёзади фойдаланувчи Асылбек Байтанулы.

Бошқа бир фойдаланувчи Бейсенгали Кокейнинг ҳисоблашича, кураш ва бокс дин билан чамбарчас боғланиб кетган.

Ютқазиб қўядилар ва «Ҳаммаси Аллоҳнинг иродаси билан» дейдилар. Аллоҳга ишонадилар, ўз кучларига эса ишонмайдилар. Дин уларнинг руҳини еб қўйган.

Фойдаланувчи Абд ёзадики, спортчилар рўза сабабли овқатдан бош тортганликларининг гувоҳи бўлган. Унинг фикрига кўра, етарлича қувватсиз рингга чиқишдан маъно йуқ.

«Мусобақага йўл оладилар, рўза тутаётганликлари ва асло уни бузмасликларини айтиб, овқатдан воз кечадилар. Қандай ахмоқона мафкура?! Динга содиқлик бунда баҳоланмайди. Агар ҳеч нарса емасанг, куч-қувватга тўлмасанг – бу ҳолда қандай ғалаба ҳақида гап бўлиши мумкин?», — жаҳли чиқади унинг.

Бошқалар ҳам «дин қозоқларнинг ўжар руҳини еб қўймоқда, куплаб йигитлар унинг қурбонига айланди» ҳисоблайди.