Фархоннинг қайд этишича, ҳозир БМТ ва унинг ҳамкорлари «бу одамларга ёрдам бериш ва очлик хавфини камайтириш учун қўлидан келган ишларни қилмоқда». Жаҳон озиқ-овқат дастурининг маълумотларига кўра, фақат март ойининг ўзида Яманда 10,6 млн кишига ёрдам кўрсатилди.
Яқин вақтларда БМТ Ямандаги фаолият кўламини кенгайтиришни режалаштирган, хусусан, ҳар ой камида 12 млн кишига ёрдам кўрсатилиши кўзда тутилмоқда.