loader
Foto

Туркманистон очарчилик ёқасига келиб қолдими?

Душанба куни тақдим этилган британ экспертларининг ҳисоботида айтилишича, Туркманистон ЯИМ расмий маълумотлари ортида тартибсиз ва «қора» молия тизими турибди, хабар беради Al Jazeera.

Туркманистон сўнгги ўттиз йилликда энг кучли иқтисодий инқирозга дуч келган бўлиб, мамлакат дунё бўйича исботланган табиий газ захираларининг 10%ига эгалик қилишига қарамасдан, у гиперинфляцияга ва озиқ-овқат маҳсулотларининг тақчиллигига олиб келди.

«Минглаб одамлар асосий озиқ-овқат маҳсулотлари учун навбатда турган бир пайтда ҳукумат «Туркман автобани» учун 2,3 млрд доллар сарфламоқда», - дейди Глазго университети ўқитувчиси Лука Анчески.

Профессор Стивен Ханкенинг баҳоларига кўра, 2018 йил июнь ҳолатига Туркманистонда инфляция суръати 294%ни ташкил қилган.

Шу билан бир пайтда, Туркманистонинг барча газеталари ва телеканаллари воқеа-ҳодисалар ривожининг расмий версиясини ёритиб бормоқда – мамлакат шод-хуррам кун кечирмоқда, иқтисодиёт гуллаб-яшнамоқда.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР