loader
Foto

Сўров: америкаликлар мусулмон-президент учун овоз беришга тайёр

Бунда республикачилар орасида ушбу кўрсаткич 40 фоизни, демократлар орасида – 86 фоизни ва партиясизлар орасида – 73 фоизни ташкил қилди.

Бу натижалар, айниқса, мусулмонларга қарши, шу жумладан, айрим мусулмон мамлакатлар фуқароларининг АҚШга киришини тақиқловчи бир нечта қонунларни қабул қилган ҳозирги АҚШ Президенти Доналд Трамп сиёсати нуқтаи назаридан айниқса эътиборлидир.

Лекин шунга қарамай, бу АҚШ тарихида биринчи марта Конгрессга бир вақтнинг ўзида иккита мусулмон - Рашид Тляйб ва Илҳан Умарнинг сайланишига тўсқинлик қилмади.