loader
Foto

Москва касалхоналарида намоз ўқиш учун хоналар ташкил қилинади

Март ойининг охирида Н.Блохин номидаги онкология марказида намоз ўқиш учун мўлжалланган хона очилди, кеча эса Москва илмий-амалий наркология марказида намоз ўқиш учун мўлжалланган хона ташкил қилинди – у ердаги кенг хоналарнинг бир қисми эркаклар учун, бошқа кисми эса аёллар учун мўлжалланган. Яна иккита – эркаклар ва аёллар учун алоҳида – хоналар келаси ҳафта Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Болалар саломатлиги НМИЦ»да очилади. Яқин кунларда касалхоналарда намоз ўқиш учун мўлжалланган хоналар сонини кўпайтиришни режалаштирганмиз ва агар бунга талаб ҳис қиладиган бўлсак, тиббиёт муассасалари раҳбарлари билан келишувга кўра улар сонини икки баравар ошириш мумкин».

У беморларнинг мурожаатларидан кейин шифохоналарда ибодат хоналари очилганини тушунтирди. Шу билан бирга, Москва мусулмонларининг руҳий бошқармаси клиникаларда нафақат хоналарни ташкил қилади, балки имомларга мунтазам хизмат кўрсатади. Хосписларга эса руҳонийлар қўнғироқ қилинганидан кейин бир неча соат ичида етиб боради.