Бу йил конкурсда дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатидан келган ва «Ҳифз» (Муқаддас Қуръон матнини ёддан билиш) номинациясида мусобақалашадиган, тан олинган қорилар иштирок этади.
Фаҳрий меҳмонлар қаторида араб ва мусулмон давлатларинингн элчилари, фан ва маданият арбоблари, спорт вакиллари кутилмоқда.
Байрамда томошабинлар махсус таклиф қилинган меҳмонлар ижросида Муқаддас Қуръон оятларини тинглаш имкониятига эга бўлади, бундай меҳмонлар қаторида Масжидул Ҳаром имоми шайх Ҳасан Бухорий (юртдошимиз) ва машҳур қори шайх Амир ал-Мухалхални айтиб ўтиш мумкин.
Концерт зали фойесида турли мастер-класс ва тренинглар бўлиб ўтади. Қуръон байрами доирасида Умрага сафар, Марокаш ва Туркияга саёҳат ютуқлари ўйналади.
Москва Халқаро қорилар конкурсининг финали «Крокус Сити Холл» концерт залида бўлиб ўтади. Бошланиш вақти 12:30.