Агар Исонинг илоҳий эканлиги ғояси унинг шогирдларига маълум бўлганида эди, Марк бу ҳақида ўзининг чорловида шубҳасиз маълум қилган бўларди. Лекин унда бунга ҳатто шаъма ҳам қилинмаган. Шу билан бир пайтда, Марк баён этган Инжилда айтиладики, Бутун илоҳий амрларнинг энг муҳими қайси бири? – деб сўради. Исо унга жавоб бериб деди:
– Бутун амрларнинг энг муҳими шу: “Тингла, эй Исроил! Раббимиз бўлган Худованд – ягона Худованддир[1].
Шунга ўхшаш нарсалар Марк баён этган баён Инжилининг бошқа жойларида ҳам кузатилади.
Қолган икки синоптик Инжилга келадиган бўлсак, улар кечроқ даврда ёзилганлиги сабабли, афтидан, мажусийлар ибодатларини юқтириб олган. Авлиё А. В. Bruce қайд этишича, Лука баён этган Инжилда Исо 10 мартадан ортиқ «Худо» деб аталган, ундан олдинги муаллифлар - Матто ва Марк - уни шунчаки Исо деб атайди, «бу, чамаси, унинг илоҳийлигига ишонч тадрижий ривожланишини кўрсатади».[2] Теологик нуқтаи назардан, Маттодан ва Лукалар баён этган Инжиллар ёзилган давр насронийликнинг жон сақлаши учун энг муҳим давр бўлган. Унга иккита кучли ушман - митраизм ва иудаизм қарши турган. Янги дин вазият босими остида қолди. Мажусийлик элементлари насронийлик унинг асранди фарзанди бўлган иудаизмдан насронийликни олиб қочди ва уни теологик чапараста оқимлар гирдобига ташланди. Натижада у омон қолди, лекин тамомила янгича жиҳатларга эга бўлди. Исонинг образи у ҳақидаги афсона Инжилларда тавсифланган Исо (алайҳиссалом) ҳаёти эпизодларига ўхшаб кетадиган Митра образининг таъсирини ҳис қилди ва шу тариқа, таназзулга юз тута бошлаган митраизм иккинчи нафасга эга бўлди ва янги динга – насронийликка айланди.
Тўртинчи Инжилга келадиган бўлсак, у инжилчилар адабиётида ўзига хос мавқега эга. Энг дастлабки оятлар Исони Логос – ибтидоси ҳам, интиҳоси ҳам бўлмаган Сўз, Дунё Донишмандлиги даражасига олиб чиқади. Ушбу Инжилда Исо худо-инсон кўринишида намоён бўлади – бу синоптик Инжилларда кўзда тутилган нарсанинг мутлақо тескариси кўзда тутилган. Замонавий фан бу Инжилни «тарихийлиги энг паст» деб ҳисоблайди. Тахмин қилинадики, бу насроний муаллифнинг эмас, балки юнон фалсафасидан яхши хабардор бўлган александриялик бир яҳудийнинг асари ҳисобланади.[3] Унинг барча фикрлари, жумла ва иборалари каби, Филонинг асарларидан ўзлаштирган. «Логос» сўзи юнон ва миср фалсафасида асосий сўз бўлган. Бу сўзнинг насронийликка киритилиши кузатиб, Racionalist Encyclopaedia қайд этади: «Миср афсоналарида «сўз» фойдаланилади ва гарчи инглиз (ёки латин) тилига таржима унинг мазмуни борасида чалғитадиган бўлса-да, лекин шунга қарамай, унинг мистик мазмуни юнон фалсафасида ривожланди. Гераклит (материалист) у ҳақида табиатда тартибнинг бошланиши сифатида гапирган. Анаксагор уни "Ну с" (Онг) деб атаб, мистик элементга айлантирган, Суқрот эса уни "Руҳ"га айлантирган. Диний қанотнинг стоицизм тарафдорлари Логосдан (ақлдан) марказий фигура, табиат қонунининг асосини яратдилар, александриялик яҳудий Филон эса тушунчаларни бир-бири билан аралаштириб юбориб Афлотунча тушунишга қайтди. Бу сўзнинг тўртинчи Инжилда қўлланиши мистик иудаизм Александрия мактабидан келиб чиққан».[4]
Айнан шунда, «Инжилларнинг энг тарихий бўлмагани»да Исо энди Фаластин пайғамбари сифатида эмас, балки «Уч бирликдаги Худонинг иккинчи юзи йўлида бўлган» космик шахс сифатида пайдо бўлади. Бу ерда Исонинг илоҳийлигига ишора қилувчи тез-тез айтилган матнни эслаб ўтиш жоиз: «Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин»[5] - биз муаллифлаштирилган вариантда уни топишимиз мумкин бўлган нарса инжилчи дўстларимиз томонидан нозик интерполяция бўлиб чиқди[6] ва қайта кўриб чиқилган вариантда «Бизлар учун жонини фидо қилди, ана шундан биз муҳаббатни билдик» сўзларига ва «Худо вужудда зоҳир бўлди» матнига (1-Тим 3:16) алмаштирилиши лозим эди, шунингдек, «Вужудда зоҳир бўлган»ни[7] ҳам ўзгартириш керак эди. Бу кўпинча Исонинг илоҳийлигини кўрсатадиган иккита оят ҳисобланади. Бироқ, бу ерда сохталаштириш бор.
Биз Инжиллардан Павелнинг хабарларига ва бошқа инжил билан боғлиқ бўлмаган каноник адабиётларга ўтганимизда, мантиқий ипнинг йўқолганини кўрамиз. Хронологик тарзда оладиган бўлсак, Павелнинг ёзувлари Инжиллардан кўра қадимгидир. Павел Исонинг ҳаворийлари билан шахсан учрашмаган ва ўзининг ҳаворийлигини эълон қилган. У Исонинг таълимотига бундай ўзбошимчалик билан изоҳ бериб, унга бутунлай янгича овоз берди. У Исони иудаизмдан ажратиб, уни мажусийлар бутхоналарида чўқинтирди, бу ердан у Павелнинг сўзларига кўра, инсон эмас, балки "Худо" бўлиб чиқди. Шу асосда, унинг Исо ҳақидаги фикрлари соғлом фикрлайдиган одамлар орасида ўз тарафдорларини топа олмайди. Машҳур насроний муаллиф Калмет Павел ҳақида шундай деб ёзган эди:
«Исо битта Худога бўлган эътиқодни ўргатди, лекин платонист бўлган ҳаворий Юҳанно Масиҳнинг динини унинг гўзаллиги ва соддалигидан маҳрум қилиб, тушунарсиз платоник Учлик ёки шарқий Триадани киритиб, Худонинг иккита атрибутини, яъни унинг Муқаддас Руҳи ва Платон «Логос» деб атаган Илоҳий Ақлни айнан бир хил деб атади».[8]
Исонинг Илоҳийлиги ҳақидаги бу ақида черков доираларига киритилганда, у рационалистлар томонидан кескин қаршиликка учраган. IV асрда Александария епископи Арий бу таълимотга қарши чиқди ва Исо Худо томонидан яратилган эканлигини ва шу сабабли Яратгувчи билан тенглаштирилиши мумкин эмаслигини таъкидлаб, унга қаттиқ қаршилик кўрсатди: «... ўғил яратилмиш ва бунёд этилмишдир. У моҳиятан ўз Отасига ўхшамайди ва том маънода на Ота, на асл ҳикмат эмас... Бунинг оқибатида у, барча ақлли мавжудотлар каби, табиатан ўзгариши мумкин».[9]
Бироқ, баёнотлар черков ақидаларига қарши бидъат сифатида қабул қилинди ва Арий 325 йил император Константин томонидан чақирилган Никей собори томонидан суд қилинди. Бу соборда Исонинг Илоҳийлиги черковнинг оталари томонидан расман тан олинган.
Худонинг ўғли унвони
Исо (алайҳиссалом) Илоҳийлигини исботлаш учун насронийлар кўпинча Инжилларда қўлланадиган «Худонинг Ўғли» иборасига мурожаат қилади. Чуқурроқ таҳлил қилишда маълум бўладики, у маъжозий маънода фойдаланилади. Библия кўпчиликни Худонинг ўғли деб атаган, лекин уларга ҳеч қачон илоҳий маъно бахшида этилмаган.[10] " Исроил Менинг тўнғич ўғлимдир"[11], "Ўз фарзандларим"[12], Инжилда ҳам, Тавротда ҳам бу иборани кўп жойда учратиш мумкин[13]. Бу фахрий унвон бўлиб, одамга тақводорлик учун берилган ва ҳеч қачон ушбу шахсни илоҳийлаштиришни англатмаган. Бу масала борасида суриялик илоҳиёт мутахассиси Афраат (эрамизнинг IV асри) аниқ фикр билдирган: "Худонинг шарафли номи одамларга бериларди ва улар бунга муносиб деб топиларди. Худо улардан рози бўлган одамларни ҳам. У Ўзи Ўзининг ўғиллари ва дўстлари деб атаган. Хусусан, у Мусони Ўзининг дўсти ва Ўз халқининг севимли йўлбошчиси сифатида танлаганида, уни ўқитувчи ва руҳоний қилиб қўйган. У уни Худо деб атаган, чунки у унга шундай деган: "Сени фиръавн учун Худо қилиб қўйаман". Шу ондаёқ унга ўз коҳинини беради. " Қараб тур, аканг Ҳорунни сенинг ўрнингга гапирадиган қиламан. Сени фиръавннинг кўзи олдида Худо сингари — Мендай қилиб қўяман. Ҳорун сенинг пайғамбаринг бўлиб, гапларингни фиръавнга етказади...". Сулаймон ҳақида эса қуйидаги сўзлар айтилган: "Мен унга Ота бўламан, у эса Менга ўғил бўлади”. У орқали худони таниган биз ҳам Масиҳни Худонинг ўғли деб атаймиз, Худо ҳам Исроилни ўз ўғлим деб айтган ва Сулаймонга ҳам “Менга ўғил бўлади”, деб айтган.[14]
Бу дегани, «Худонинг Ўғли» унвони, Инжилларда Исога нисбатан қўллангани каби, Муқаддас Китобнинг турли жойларида учрайдиган «Худонинг бандаси» иборасига тенг сўздир.
1. " Мана, ота-боболаримизнинг Худоси, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси Ўзининг Ўғлони Исони юксалтириб, шон-шарафга сазовор қилган".[15]
2. " Ҳақиқатан ҳам, Ҳирод билан Пўнтий Пилат бу шаҳарда Исроил халқи ва бошқа халқлар билан тил бириктириб, Сен Масиҳ деб тайинлаган азизу муқаддас Ўғлонинг Исога қарши қўл кўтаришди".[16]
3. "Азиз Ўғлонинг Исо исми билан одамларга шифо бериш ва турли аломатлар, мўъжизалар яратиш учун қўлингни узатгин!".[17]
4. " Шундай қилиб, Худо ҳар бирингизни ёвуз ишларингиздан қайтариб, баракали қилай, деб Ўзининг Ўғлони Исони тирилтирди ва биринчи галда сизларга юборди".[18]
Ўқувчининг эътиборини шунга ҳам қаратиш керакки, Исо (алайҳиссалом!) кадимий яҳудий тилига яқин бўлган арамей тилида даъват қилган. Бу тилда “Худонинг ўғли” "эбад Йехова" сифатида (араб тилида "абд" -"Аллоҳ ") янграйди. Исо Инжили юнон тилига таржима қилинганда бу сўзлар, афсуски, "pias" деб таржима қилинган бўлиб, бу "хизматкор" маъносини ҳам, "ўғил" маъносини ҳам англатарди.[19] Ўша пайтлар Ўша пайтда Худонинг ўғли, Худонинг тўнғичи ёки Иккинчи Худо бўлган одам билан Худо ўртасидаги воситачи ҳақида Филон назарияси жуда машҳур эди. Деярли барча таълимотлар филонизация қилинганида "пиас" сўзи "Худонинг фарзанди" деб тушунила бошланди ва ундан "Худонинг ўғли" иборасига ўтиш учун бир қадам керак эди, вақт ўтиши билан бу маъно тарқалди. Шундай қилиб, "Худонинг ўғли" атамаси, худди ёмон одам «шайтон зурриёти» деб аталганидек, мажозий маънога эгадир. Бу мажозий маънода фарисейлар шайтоннинг ўғиллари деб ҳисобланишининг сабаби уларнинг тақво йўлидан адашганликларида бўлган.[20] Лукада бир киши "Иблис"[21] деб аталган, бироқ, ҳаттоки шундай аталган холда ҳам у ҳар нарсада одам бўлиб қолаверган.
Юҳанно Инжилида бу муаммо кўп жиҳатдан ёритиб берилган.
Шунда яҳудий дин арбоблари яна Исони тошбўрон қилмоқчи бўлиб, тош ола бошладилар.
– Мен сизларга Отам номидан кўп хайрли ишлар кўрсатдим, уларнинг қайси бири учун Мени тошбўрон қилмоқчисизлар? – сўради Исо. Яҳудий дин арбоблари Унга жавобан:
– Сени хайрли ишинг учун эмас, балки куфрлигинг учун тошбўрон қилмоқчимиз. Сен одам бўла туриб Ўзингни Худо деяпсан! – дейишди. Исо шундай жавоб қайтарди:
– Сизнинг Тавротда: “Мен айтдим, сизлар худоларсиз”, деб ёзилган эмасми? Мана Худо қадимгиларга каломини юбориб, уларни ҳатто худолар деб атаган. Муқаддас Битикни эса бузиб бўлмайди. Шундай экан, Отам Ўзига ажратиб олган ва дунёга юборган Киши “Худонинг Ўғлиман” деса, нима бўпти? Нега сизлар Мени куфрликда айблайсизлар? ".[22]
Худди шу Юҳанно биринчи мактуби мурожаатида айтадики:
" Худодан туғилган ҳеч бир киши гуноҳ қилмайди, чунки Худонинг уруғи унинг ичида қолади. У Худодан туғилгани учун гуноҳ қила олмайди. Кимда-ким тўғри иш қилмаса, биродарини севмаса, у Худо зотидан эмас. Худонинг болалари ҳам, иблиснинг болалари ҳам шундан билинади[23]; "Биламизки, бизлар Худоданмиз, бутун дунё эса ёвуз шайтоннинг ҳукмидадир".[24]
«Худонинг ўғли» атамаси мажозий маънода бўлган деб ҳисоблаш учун яна бир асос бор. Агар бу том маънода шундай бўлганида эди, Исонинг бу эпитетни инкор қилиши учун асос бўлмасди. Луқа ҳикоя қиладики, ҳаттоки яҳудийлар Исодан синедрионда қуйидаги саволни берганида:
“Шунда ҳамма бирданига:
– Демак, Сен Худонинг ЎғлимИсон? – деб сўрашди.
– Ўша Мен эканимни ўзингиз айтдингизлар, – деди уларга Исо”[25].
-----
[1] Марк, 12: 29-30
[2] Rev. A. B. Bruce(Encyclopaedia Biblica, art. Jesus).
[3] F. Gladstone Bratton (A History of the Bible, pp. 140-141)
[4] A Racionalist Encyclopaedia, p. 363
[5] Юҳанно, З: 16
[6] Joseph Wood "The Bible - What it is and is not" second ed. 1892, pp. 44-45.
[7] Jbid, 3: 26.
[8] Цит. по Dr. F. R. Ansari "Islam and Christianity*'.
[9] Цит. по Athanasius, Deposito Arii,CH. II.
[10] Ибтидо, 6: 2; Аюб, 1: 6 ва ҳк.
[11] Исход, 4: 22.
[12] Ишаё.45: 11.
[13] Матто. 5: 9, 45; 23: 9; Румликларга, 8: 16; 2-Корфинянликларга. 6:18.
[14] Цит. no F. C. Conybeare (Myth, Magic and Morals p. 148).
[15] Ҳаворийлар, 3: 13.
[16] Jbid, 4; 27.
[17] Jbid, 4; 27.
[18] Jbid, 4: 30.
[19] Jesus in Heaven on Earth, p. 106 (The author, Kh. Kamaluddin, is a non-Muslim).
[20] Юҳанно, 8: 39-44.
[21] Луқа, 8: 12.
[22] Юҳанно, 10:31-36.
[23] 1- Юҳанно, 3:9-11.
[24] 1-е Юҳанно, 5: 19.
[25] Луқа, 22: 70.
Доктор Маҳмуд Ғозийнинг "ДОГМАТЫ ХРИСТИАНСТВА" китобидан
Абу Муслим таржимаси