loader
Foto

Бир тамаддун ҳалокати тарихи

Мазкур мақолада эса мусулмонларнинг бу дунёда эришадиган муваффақияти, уларни барча соҳаларда аъло даражада кўриш истаги ҳамда юқори даражаларга эришиш учун муаллиф тавсиялари бор эди.

Мусулмонча муваффақият

Бунга қисқача қуйидагича таъриф берса бўлади:

Ҳаракатлардаги қатъийлик, шижоат ва бошлаган ҳар бир ишни охиригача етказишга ўзини ўргатиш; тақдир зарбаларига сабр қилиш, муваффақиятсизликдан хулоса чиқариб, уни ўз фойдасига йўналтириш, зеро салбий тажриба ҳам тажрибадир.

Умуман олганда, ҳар қандай шахсий мавқенинг ўсишида тренинг тизимини фойдали, деса бўлади. Мана, анча вақтдан бери Шамил Алоуддинов шунга ўхшаш нарсалар билан шуғулланиб келади, яъни озми-кўпми шахснинг камолотга етиши ва исломий дунёқарашни ўзаро бирлаштиришга уриниб келади. Мен, балки, бу мавзуни бир неча дақиқалардан сўнг унутиб юборар ҳам эдим, бироқ, уни озгина ўқиб, мақолага фикр билдирмоқчи бўлдим, сўнг эса мен унга қўшилмаслик у ёқда турсин, ёзма равишда жавоб бериш заруратини англадим.

Мақола муаллифига кўра, дунёдаги муваффақият унга бўлган муносабатга алақадордир. Унда муваффақият қозониш учун уни ўзида ғолиб қилиш керак. Бу билан муаллиф нима демоқчи бўляпти? Уни қалбдан бутунлай суриб чиқариш, ҳақиқатда, ундан ҳиссий озуқа олиш демоқчи, шекилли.

Унинг айтганлари қисман тўғри бўлиб, баъзи нарсалардан воз кечишимиз бизга зарар қилмайди. Хуллас, мавзуни янада кенгроқ очишга, яъни бу тарзда муваффақиятга эришишга узил-кесиллигини озгина кучайтириш билан раддия беришга қарор қилдим. Унинг бундай фикрлари мусулмонлар орасида ҳам бор, бундай қарашлар улкан тамаддуний инқироз хавфини уйғотади.

Кўпинча, дунёга нисбатан нафақат бепарво бўлиш, балки бутунлай таркидунё қилиш ва унинг аҳамиятини камроқ санаш кераклиги ҳақидаги гап-сўзларни эшитиб қоламиз. Дунё бу бир лаҳза, туш ва ундан лаззат олишга вақт сарф қилиш ҳам мумкин эмас. Дунёда муваффақият қозониш учун унга бўлган муносабат ҳам шундай бўлиши керак эмиш.

Таркидунё қилганлар ёдимга кела бошлади, ҳар бир мусулмоннинг уларга ўхшаш танишлари, дўстлари қашшоқ, оиласи, бола-чақалари билан бир ижарадаги уйдан бошқа ижарадаги уйга кўчи бўлган муносабатга алақадордир. Унда муваффақият қозониш учун уни ўзида ғолиб қилиш керак. Бу билан муаллиф нима демоқчи бўляпти? Уни қалбдан бутунлай суриб чиқариш, ҳақиқатда, ундан ҳиссий озуқа олиш демоқчи, шекилли.

Унинг айтганлари қисман тўғри бўлиб, баъзи нарсалардан воз кечишимиз бизга зарар қилмайди. Хуллас, мавзуни янада кенгроқ очишга, яъни бу тарзда муваффақиятга эришишга узил-кесиллигини озгина кучайтириш билан раддия беришга қарор қилдим. Унинг бундай фикрлари мусулмонлар орасида ҳам бор, бундай қарашлар улкан тамаддуний инқироз хавфини уйғотади.

Кўпинча, дунёга нисбатан нафақат бепарво бўлиш, балки бутунлай таркидунё қилиш ва унинг аҳамиятини камроқ санаш кераклиги ҳақидаги гап-сўзларни эшитиб қоламиз. Дунё бу бир лаҳза, туш ва ундан лаззат олишга вақт сарф қилиш ҳам мумкин эмас. Дунёда муваффақият қозониш учун унга бўлган муносабат ҳам шундай бўлиши керак эмиш.

Таркидунё қилганлар ёдимга кела бошлади, ҳар бир мусулмоннинг уларга ўхшаш танишлари, дўстлари қашшоқ, оиласи, бола-чақалари билан бир ижарадаги уйдан бошқа ижарадаги уйга кўчиб-қўниб юрган ва бу дунёда фаровон ҳаёт кечиришдан умидини узганлар бўлса керак.

Бундай одамлар, кўпинча, бирон жойга олиб бориб келишни, қарзга пул сўрашади, бу орада ахлоқ ва одамийлик ҳақида ҳам насиҳат қиладилар, яъни дунёни ўзида енгиш, пул топишга муккасидан кетиш ёмонлиги ва ҳоказолар ҳақида кўп гапиришади. Сизнинг мақсадингиз ўзи бойишми ёки бир касб орқали тирикчилик қилиб, уй-рўзғор ва болалар таълими учун юрибсизми – фарқи йўқ.

Ҳаммаси ҳақида улар ўз дангасалиги ёки бирон нарсага эриша олмаганидан дунёга нафрат билан қарамоқда ва бунга тарғиб қилмоқда, деб айта олмаймиз. Уларнинг аксари ҳақиқатдан ҳам шундай қарашга эга. Уларнинг кўпчилиги ҳақиқатан ҳам шундай ҳисоблашади ва бундан тортинишмайди ҳам, устига устак, қишлоқдами, кетворган апартаментдами – фарқи йўқ.

Ҳаётга бўлган бундай нуқтаи назар ҳам нотоўғри эмас аслида, зеро ҳар ким ўзи маъқул деб ҳисоблагандек умр кечиради ва, бу илоҳий қонунларга зид келмаса, ҳеч ким уни қоралашга ҳаққи йўқ. Умуман олганда, юқорида зикр қилинганидек, баъзи масалаларда дунёдан қочиш ҳаммамиз учун фойдали бўлиши ҳам мумкин. Ҳозирги гап эса, мавжуд бўлишга ҳаққи бўлган “дунё билан курашиш” бу дунёдаги муваффақиятларга алоқаси йўқлиги ҳақидадир.

Ўйлашимча, омади келаётган ҳар бир одам ўз муваффақиятлари сирини белгиланган соҳадаги ўз маҳоратларини ривожлантиришга мажбур қилган қандайдир сабаб ёки юксак ғояни мисол қилиб кўрсатиши мумкин. Бу инсон мақсадга эришганидан ташқари, ўзи фаолият кўрсатаётган ўша соҳани илгари сурган ҳолда, жамиятга улкан хизмат кўрсатади ҳам. Дунёнинг моҳияти ҳам шу, бошқача фикр қилишни қанчалик ўйламайлик, дунё шу билан тўғридан-тўғри боғланган. Дунёга нисбатан таҳқирона муносабатларни ёки лоқайдликни шакллантира туриб, ундаги юксак чўққиларни эгаллаб бўлмайди.

Яъни, пулга нафрат ёки бепарволик қилсангиз энг зўр бизнесмен бўла олмайсиз. Бинолар гўзаллигидан завқ олишни ўзингизга ман қилиб, ҳамма тан олган бинокор бўлиш ҳам мумкин эмас. Дунёга туш каби муносабатда бўлиб, атоқли математик ёки физик бўла олмайсиз.

Бу ҳаётга алоқадор барча соҳаларда мувафаққиятни қўлга киритиш учун айнан бу дунё қараши билан муваффақият қозонишга бел боғлашлик талаб қилинади. Математикачи ёки физикачи бу дунёдан завқ олиб, унинг қонунларини кашф этади; бинокор бу дунёдаги бинолардан завқ олиб, меъморлик санъатини олға суради; тижоратчи энг бой, энг яхши тижоратчи бўлишни хоҳлаши керак. Бу дунёга (бойлик, обрў-эътибор, тарихда ном қолдириш, бахтга интилиш, қулайлик, жамиятга нафи тегадиган бўлишни исташ, энг зўр бўлиш ва ҳоказаларга) боғлиқ бўлган рағбатнинг йўқлиги мувафаққият қозонишга уринишларни маъносиз қилиб қўяди.

Ҳар ким ўз ҳаётидаги қизиқ бўлмаган, зерикарли, ҳатто, ғашига тегадиган иш билан машғул бўлган вақтларни ёдига олган бўлса, ажабмас. Ҳеч ким бу ишларни юз фоизга бажардим дея олмаса ҳам керак. Ҳолбуки, муваффақиятга эришмоғимиз учун ишга юз ўн фоиз берилиб ишлашимизнинг ўзи кифоя экан. Бу дунёга вақт сарф қилиш бемаънилик деб турилса, бунга эришиб бўлармиди ўзи?! Бунинг жавоби очиқ-ойдин. Унинг ойдинлиги нафақат назарий жиҳати билан, балки Ислом ҳазорасининг ўз тарихи мисоли билан ҳамдир.

Ислом тарихига қисқа саёҳат

Исломга “фобия” (қўрқув, ёқтирмаслик, нафрат) назари билан қарайдиган Wikiislam.net сайти Исломнинг олтин асри тўғрисидаги мақоласида шунақа даврнинг мавжуд бўлганини тан олишга мажбур бўла туриб, етарли даражада эътиборга лойиқ бўлган айрим фикрларни илгари суради: “Ислом Олтин асри 750-йиллардан Имом Ғаззолий иймонни ақлдан устуворлигини ўрнатишга эришган 12-асрнинг ўрталарига қадар, ёҳуд, баъзиларнинг айтишича, мўғуллар 1258 йилда Бағдодни талатўп қилган вақтгача давом этган”. Таназзул узоқ вақтга чўзилгани ва мўғуллар ҳужуми оқибатида янада кучайиб кетган бўлса ҳам, ушбу мақола контекстида зикр қилинган биринчи сабабга эътибор қаратишни таклиф қиламан. Албатта, сўз Ғаззолий ҳақида эмас. Гап дунёдаги энг маърифатли ва илғор ҳазоранинг хазон бўлгани ва гўё сочилган туршаклардек парчаланганида. Кечагина ундаги олимлар осмондаги юлдузларни санаётган ва инсон организмини зўр бериб ўрганаётган, ажабтовур фалсафий тушунчаларни барпо этаётган, математика ва физикада янгидан-янги тўсиқларни бартараф этаётган эдилар.

Куни кеча унинг саноатчилари ва тижоратчилари, аскарлари ва табиблари мазкур ҳосилалардан фойдаланиб келишган. Улар энг замонавий математик асбоблардан фойдаланган ҳолда янги маҳсулотларни ихтиро қилишган ва йўлларни очишган, девортешар машиналарни қўллаган ҳолда жанг қилишган, механикани ўзлаштиришган ҳамда етакчи ислом шифокорларининг рисолалари бўйича беморларни даволашган. Бироқ шундай давр етиб келдики, улардан критик нуқтага етган миқдори чиндан ҳам дунёни англашдан воз кечишган, унга қизиқмай, кўнгилни узишган ҳамда бегона инсонлар учун соқолнинг узунлиги ҳамда номозда ишорати саббоба (кўрсаткич бармоқни кўтариб ишора қилиш) тўғрисида мутлақо ақлга сиғмайдиган ва беъмани тортишувлар билан овора бўлиб қолишган.

Бу нарсаларни мўътазилийларнинг синиши билан боғлайдиган фикрлар ҳам йўқ эмас. Гап шундаки, мўътазилийлар таклиф қилган рационалистик модел ҳурфикрлик ва тараққиёт ривожига ҳамда, маълум маънода, унинг ҳалокатга кетишига ҳам сабаб бўлди. Аста-секин бўй чўзаётган фикр эркинлиги жуда кўп фирқа ва оқимларнинг кўпайиб кетишига сабаб бўлди ва уларнинг баъзилари сиёсий курашга киришиб кетди. Халифат буларни тартибга олиш мақсадида мўътазилийларни қўллаб-қувватлашдан воз кечиб, анъанавий руҳонийлар тарафини олди. (Мўътазилийлар - луғатда «ажралганлар» деган маънони билдиради. Мўътазилийлар фирқаси адашган фирқалардан бўлиб, унинг пайдо бўлиши Восил ибн Ато (ҳижрий 80-131) номи билан боғлиқ. Восил ибн Ато «Гуноҳи кабира қилган киши мўмин ҳам, кофир ҳам бўлмайди», деган тушунчани тарқатгач, шайх Ҳасан Басрий «Восил биздан ажради», деганлар ва шу тариқа мўътазилийлар (ажралганлар) пайдо бўлди. Мўътазилийлар Аллоҳнинг илм, қудрат, ҳаёт, эшитиш, кўриш, ирода сингари субутий сифатларини инкор қилишади. Қадарга, қиёматда Аллоҳни кўришга, шафоатга, пайғамбарлик мўъжизаларига, кароматларга ишонмайдилар. Аллоҳнинг қазо ва қадарини инкор этганлари учун «қадарийялар» деган номи ҳам бор. Улар ўз эътиқодларига зид келадиган саҳиҳ ҳадисларни ҳам инкор этишган.)

Бу даврдан эътиборан нафақат бидъатларга ва анъанавий дин пешволарини илгарироқ ҳам худди шу каби қувғин қилганлиги билан ажралиб турувчи мўътазилийликка қарши, балки илм-фанга, хусусан, нафақат фалсафага, балки табиий ва, ҳатто, унинг аниқ соҳаларига ҳам қарши таъқиб бошланди. Охир-оқибат, бунинг барчаси Ислом ягона дунёсининг парчаланиши ва Ислом тамаддунининг Европаникидан ортда қолиши билан якунланди. Масалан, машҳур араб хариташуноси Идрисийнинг 12-аср ўрталарига тегишли “Нузхат ал-муштак фихтирак ал-афак” асарида жуғрофий кенглик ва узунлик тушунчаларининг аҳамияти йўқолиб борган, бу эса, Крачковский таъбири билан айтганда, араб хариташунослигининг ортга кетиши – регрессиясидан дарак берарди. Бир пайтлар қудратли илмий минтақа бўлган Ўрта Осиёнинг 19-асрда бир неча юз аскардан иборат отрядлар билан босиб олиниши эса Америка инклари ва испан конкистадорлари ўртасидагинга ўхшаш фарқни билдиради.

“Шоҳ  Александр  II  генерал  Черняевга  "Тошкентга  кира  кўрма" деган  қатъий  буйруқни  беради.  Чунки  100  минг  аҳолиси  ва  30  минг қўшини бор шаҳарни 2000 га яқин аскар ололмас эди. Шунга қарамай, таваккалчи  Черняев  1950  аскар  ва  12  тўп  билан  Тошкентни  қўлга киритади. Ҳолбуки, ўша пайтда Тошкентда 30 минг қуролланган навкар, 48 та мис ва 15 та чўян тўп бўлган. Лекин улар русларга жиддий қаршилик кўрсатмай, қочиб кетишган...” (Г.А.Ҳидоятов,  "Менинг  жонажон  тарихим" китобидан)

Хулоса ўрнида

Шундай қилиб, айтиш мумкинки, алалоқибат, Марокашдан то Индонезиягача бўлган мусулмонлар заминининг мустамлака қилиб олиниши, жаҳоннинг буюк цивилизацияси чўка бошлаши анъанавий уламоларнинг мўътазилийлар оқими билан курашиш вақтида тарғиб қилган “таркидунёчилик” (балки, вақтинчалик ва мажбурликдан бўлгандир?) оқибатида келиб чиқди. Узоқ ва яқин ўтмишда Ислом дунёси оқсаб қолишининг сабабларини англар эканмиз, бугунги кунда ҳам мусулмонларга таркидунёчиликни сингдиришга бўлаётган уринишларни қандайдир тасодиф деб баҳолай олмаймиз.

Гўёки халифатни қайта тиклаш, Ислом динини ёки аллақандай эшак билан сув қундузи ўртасида кечаётган курашни оммалаштириш мақсадида юзага келтирилган битмас-туганмас сиёсий, диний ва экстремистик ҳаракатлар аксарият ҳолларда айнан мана шу формуладан фойдаланиб, Ислом динига эътиқод қиладиган ёшларни, ўз ҳаёти учун муҳим бўлган ушбу даврда таълим олишга, эгаллаган билимлари ила муайян муваффақиятлар қозонишга қобилияти бўлмаган телбанамо биологик роботларга айлантиришга уринмоқдалар. Зеро, “қалбларни турли-туман бемаъниликлардан поклаш”ни сабот ила ўрганаётганлардан дунёвий билимларни ўзлаштириш, ўзини намоён эта билишни кутмаса ҳам бўлади.

Юқорида айтилганларни ўқиб чиқиб, кўп тарқалган “дунё-охират–Аллоҳ” тизимидаги номутаносибликни кўрса бўлади. Аслида эса, ҳеч қандай номутаносиблик йўқ. Дарҳақиқат, мусулмон инсон учун биринчи ўринда унинг Яратувчиси туради. Ҳақиқатда ҳам, мўминлик ҳаёти муваффақиятли ҳаётдан устун туради. Бироқ, дилда Аллоҳ бўла туриб, ўз ҳаракатларимизни назорат остида тутиб турсак-да, ҳеч нарса бизни бу дунёдаги муваффақиятдан тўхтатмаслиги керак. Бунинг устига, бу бизнинг энг асосий мақсадимиздир, ундай бўлмаганида, барчамиз роҳибликка кетишга амр қилинган бўлар эдик. Аммо, бизга ва ҳаммага маълумки, Исломда роҳиблик йўқ, йўқ бўлиш у ёқда турсин, бу иш мазаммат қилинади ҳам. Биз бу дунёда фаол бўлишга тарғиб қилинганмиз. Бу нарсаларни доимо ёдда тутиб ҳамда таркидунёчилик даъватининг тарихдаги қайғули тажрибасини инобатга олибгина, мусулмонлар бунга ўхшаш ахборот ҳужумларидан ҳимояланиши мумкин бўлади. Шундай қилсаккина, бу дунёда муваффақиятга эришиб, Ислом ҳазорасини тиклаш учун керакли ресурсларни жам қила оламиз, инша Аллоҳ.



“Ва улардан баъзилари: «Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин», дейдир”. (Бақара сураси, 201-оят)



Бу дуо мусулмонларнинг дуоси. Улар Аллоҳ таолодан икки дунёнинг яхшилигини сўрайдилар. Чунки Ислом дини икки дунёнинг ободлигига чақиради. Динсизу худосизларга ўхшаб, фақат бу дунёнинг ҳой-ҳавасини сўрамайдилар. Ёки, аксинча, баъзи тоифаларга ўхшаб, фақат охиратни ўйлаб, бу дунёни эсдан чиқармайдилар ҳам...

Интернет маълумотлари асосида

Абу Муслим тайёрлади