loader
Foto

Камерунда «Боко ҳаром»нинг оролга ҳужуми оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

Камерун мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, «300 дан ортиқ жиддий қуролланган «Боко ҳаром» жангарилари пойтахт Яунде шаҳрдан тахминан 1000 км масофада жойлашган Камеруннинг энг шимолий қисмидаги Чад кўли яқинида, Даракдаги ҳарбийлар позицияларига ҳужум қилди.

Ҳужумдан кейин бир неча марта қайта кўриб чиқилган қурбонлар сони 24 кишини ташкил қилди, шундан 16 таси акарлар ва 8 киши фуқаро шахслар эди. Мудофаа вазирлиги 84 жангари ўлдирилгани ва 8 иши асир олингани ҳақида хабар берди.

Бундан ташқари, ҳарбий манба AFP агентлигига жангарилар камда 37 кишини ўлдиргани ҳақида айтган.

«Ҳозирги кунда бизда 21 та ҳарбий ва 16 та фуқаро шахслар ҳалок бўлган», - деди манба. Бошқа бир манба AFP га қирққа яқин ҳужум қилганлар асир олинганини айтган.

«Боко ҳаром» зўравонликлари шу пайтгача 30 минг кишининг ҳалок бўлиши ва миллионга яқин кишининг яшаб турган жойларини тарк этишига олиб келган. Нигерияда бошланган зўравонликлар қўшни Камерун, Нигер ва Чад мамлакатларига ҳам тарқалди.

Гуруҳга қарши курашиш учун штаб-квартираси Чад пойтахти Нджаменада жойлашган кўп миллатли мақсадли гуруҳ шакллантирилган. Унда Бенин, Камерун, Чад, Нигер ва Нигерия ҳарбийлари иштирок этади.

Камерун қуролли кучлари ҳам мамлакат ғарбидаги инглиз тилида сўзлашадиган айирмачилар қуролли қўзғолонига қарши курашмоқда.

Халқаро инқироз гуруҳининг маълумотларига кўра, БМТ ахборотларига ҳавола қилган ҳолда, ички урушлар давомида 1850 киши ҳалок бўлгн, 530 мингдан ортиқ киши эса ўз уйларини тарк этган.