loader
Foto

Германияда масжидларга ҳужумлар давом этмоқда

DITIB вакили Себахаттин Чигдемнинг сўзларига кўра, масжидга келувчилар йиртиб ташланган ва полда ётган мусҳафни кўрдилар ва полиция чақирдилар, хабар беради Anadolu.

«Масжидимизга 2018 йил 22 январда ҳам ҳужум қилинганди», - эслатди Чигдем бундан олдинги вандализм ҳаракати ҳақида.

Охирги 10 кун ичида Германияда еттита масжид (олтита турк ва битта араб масжиди) вандализмга дуч келди.

Ўтган куни вандаллар қўлидан Кёлндаги Хорвайлер масжиди узият чекди. Кузатув камералар уч нафар эркак масжид ичидаги жиҳозларни синдириб, хайрия қутиларини бузиб ташлаганини қайд қилди.