loader
Foto

Тбилисида оммавий норозиликлар

Хабар қилинишича, воқеа жойига бош вазир Мамука Бахтадзе, ИИВ бошлиғи Георгий Гахария, Германиянинг Грузияаги элчиси Хуберт Книрш келган. Гахария намойишчилар бинога ёриб киришга қилган ҳаракатлари учун жавзоланишини маълум қилди.

Намойишчилар билан бироз давом этган тортишувлардан сўнг полиция кўзда ёш оқизадиган газ қўллади. Грузия ОАВ видео-трансляцияларидан кўриниб турибдики, айрим кишилар ўзини ёмон ҳис қила бошлади – уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шу воқеалар арафасида Россиялик депутат Грузияда сиёсий жанжал вужудга келишига сабабчи бўлди. Тбилисида православлар парламентлараро Ассамблеясининг 26-сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда православ уюшмаси президенти, коммунист Сергей Гаврилов бошчилигидаги Россия делегатлари иштирок этди.

Ассоциациянинг эрталабки сессияси пайшанба куни парламентнинг ялпи Мажлислар залида бўлиб ўтди. Гаврилов Грузия парламенти раиси креслосида ўтирган ҳолда сессияни очди. Бу эса депутатларнинг норозилигига сабаб бўлди.

Мухолифатчи партияларнинг депутатлари Россия делегациясининг Мажлислар залига қайтишига йўл қўймасдан трибунани тўсиб қўйишди. Россия делегацияси қўриқчилар ҳимоясида бинони тарк этди.

Парламент йўлаклари шиддат билан фаол фуқароларга тўлиб кетди, форум ташкилотчиларидан бири – «Грузия орзуси» депутати Закария Куцнашвили жазоланишига сал қолди. У рўй берган воқеани "техник хато" деб атади.

"Мен Грузия парламенти раиси ўриндиғида Россия депутатини кўргач, Грузия жамияти қандай ғазаблангани ва жазавага тушганини тушунаман. Ва мен жамиятимиздан узр сўрайман. Эҳтимол, мен ташкилий жиҳатдан яхшироқ ишлашим керак эди", - дейди Закария Куцнашвили.

Лекин ҳаммаси шу билан тугамади. Парламентни юзлаб ғазабланган одамлар ўраб олди. Ҳукмрон партия раиси, олигарх Бидзина Иванишвили парламентда "босиб олинган мамлакат вакили" учун жой тақдим этганларни жазолашга ваъда берди.

Форумнинг ўтказилиши ва унда Грузиянинг иштирок этишини президент, бош вазир ва ҳукмрон партиянинг бир нечта етакчиси қоралади. Мухолифат эса воқеа учун масъулиятни бутун ҳукмрон жамоага юклади.

"Бугун у нарса ошкор бўлдики, "Грузия орзуси" аслида "Рус орзуси" экан. Бидзина Иванишвили "орзуси" – бу грузин парламенти спикери ўтириши лозим бўлган ўриндиқда россиялик депутат ўтирган бир пайтда Владимир Путин орзусидир. Халқимиз ва давлатимиз қалбига бундан ортиқ ҳақорат бўлмаса керак", – деди Тинатин Бокучава, "Единое национальное движение" депутати.

Коммунист Гавриловнинг айтишича, энди Москва ва Тбилиси ўртасидаги турли гуманитар ва иқтисодий масалалар бўйича муносабатлар барод бўлиш хавфи остида. Унинг дастури бир неча кун олдинга белгилаб қўйилган православ форум ҳам барбод бўлиш хавфи остида.

Православие парламентлараро ассамблеяси – 1993 йил Греция парламенти ташаббуси билан ташкил қилинган парламентлараро ташкилот.