loader
Foto

РФ баёнот берди: «Совет Иттифоқида туғилган ҳар бир шахс РФ фуқаролигини олиши мумкин»!

Манбанинг таъкидлашича, ушбу лойиҳа Давлат думасининг миллатлар бўйича қўмитаси томонидан тасдиқланган. Ушбу лойиҳа фуқаролик олиш жараёнини, айниқса, рус тилини биладиганлар учун жуда соддалаштиради. Тасдиқланган қонун лойиҳасига кўра, амалдаги қонунга фақат иккита тузатиш киритиш лозим, холос:

Россия Президенти В.В.Путиннинг ўзи шундай қонун чиқаришни буюрди. Қонунга кўра, бундан буён Россияда ва собиқ СССР ҳудудида туғилган одамлар рус тили соҳиблари ҳисобланади. Шунингдек, бу кишиларнинг Россияда туғилган қон-қариндошлари ҳам рус тилида сўзлашувчилар ҳисобланади.

Лойиҳада яна бир ижобий жиҳат шундаки, одамлар хорижий фуқароликдан воз кечишни тасдиқлаш учун ҳеч қандай ҳужжатлар тўпламасдан яшаш учун рухсатномани осонлик билан олиши мумкин. Ушбу банд одамларни айниқса қувонтиради, чунки айнан бундай банднинг йўқлиги амалдорларга одамларнинг устидан том маънода мазах қилиш ва Россия фуқаролигини қўлга киритиш истагида бўлганларга доимо рад қилишга имкон берарди.

Лойиҳа биринчи марта «Единая Россия» партия аъзоси, шунингдек, МДҲ ишлари, Евроосиё интеграцияси ва ватандошлар билан алоқалар бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Константин Затулин томонидан таклиф қилинди ва киритилди. Кейин унга «Единая Россия» партиясининг бошқа аъзолари: Артем Туров, Наталя Поклонская ва Умахон Умаханов қўшилди.

Яқин келажакда лойиҳа Давлат Думасининг бошқа қўмиталари томонидан кўриб чиқилади ва кейинчалик овоз беришга топширилади. Лойиҳани қабул қилиш эҳтимоли жуда юқори, деярли юз фоиз!