loader
Foto

Туркия ҲҲК собиқ бош қўмондони 141 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Ҳукм Анқаранинг Синжан туманидаги қамоқ биносида эълон қилинди. Иш бўйича 224 киши гумонланувчи сифатида ўтмоқда, улар қаторида Туркия ҲҲК собиқ бош қумондони Ақин Озтюрк ҳам бор.

Суд 17 кишини 141 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилди, жазони қаттиқ режимда ўташ кўзда тутилган.

Ақин Озтюрк 141 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Туркий Бош штаби кадрлар бошқармаси собиқ бошлиғи Илхан Талу ҳам 141 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Ҳарбий қисмлардан танкларни олиб чиқишга буйруқ берган собиқ генерал Ахмет Биджан Қиркер қаттиқ режимли колонияда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

TRT телеканали биносини босиб олишга буйруқ берган Президент қўриқчилари Полки собиқ қўмондони Мухсин Кутси Бариш ва жандармерия бошқармаси биноси ёнида тинч аҳолига қарат ўқ узишга буйруқ берган Эртугрул Терзи ҳам қаттиқ режимли колонияда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.