loader
Foto

Путин Марказий Осиё туфайли Россия армиясини жанговар шайлик ҳолатига келтирди

«Ушбу тадбир қуролли кучларнинг террорчилик характеридаги жиддий таҳдидлар сақланиб қолаётган Марказий Осиё минтақасидаги ҳарбий хавфсизликни таъминлаш қобилиятини баҳолашга қаратилган», - изоҳ берди РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу.

Вазирнинг сўзларига қараганда, текширв вақтида қўшинлар 35 та полигонда турли кўламдаги 50 дан ортиқ ўқув машғулотларида иштирок этиб, бунда ҳаво ҳужумига қарши мудофаа доирасида тадбирлар бўлиб ўтади, мудавлат ва ҳарбий объектларни қўриқлашни кучайтириш, террористик таҳдидлар олдини олиш, ноқонуний қуролланган гуруҳларни ва «бошқа деструктив қуролли кучлар»ни йўқ қилиш бўйича вазифалар амалга оширилади.

«Қўшинларни ва кучларни узлуксиз ва барқарор бошқаришни ташкил қилиш ва қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади», –дея текширув мақсадини белгилади Шойгу.

МҲО бўйсинувида Тожикистонда жойлашган 201-Россия ҳарбий базаси (РҲБ), Қирғизистоннинг Кант шаҳридаги авиабаза, Иссиқкўлдаги синов базаси, шунингдек, Қирғизистон ҳудудида жойлашган РФ ҳарбий-денгиз кучлари алоқа узели ва сейсмостанция мавжуд. 201-РҲБ – Россиянинг мамлакат ҳудудидан ташқарида жойлашган энг йирик объектидир. База таркибида 6,5 мингга яқин ҳарбий хизматчи киради, улар Душанбе ва Бохтар (собиқ Қўрғонтепа) шаҳарларидаги гарнизонларда жойлашган. РҲБ таркибига Душанбе яқинидаги «Айний» ҳарбий аэродромида жойлашган Ми-8 ва Ми-24 вертолетлар авиагуруҳи киради. Кантда Россия авиабазаси 2003 йилдан бери мавжуд, шу билан бир пайтда у Марказий Осиё минтақаси тезкор жойлаштириш Жамоавий кучларининг бир қисми ҳам ҳисобланади. Россия шунингдек, Қозоғистон ҳудудида ҳам бир қатор ҳарбий-космик кучлар ва стратегик вазифаларни бажариш учун мўлжалланган ракета қўшинлари объектларига эга.

Абу Муслим таржимаси