Суд қарори аввалроқ қуролли кучларда хизмат қилишдан бош тортганлиги учун жазоланган 34 яшар мамлакат фуқароси ишини қайта кўриб чиқиш асосида қабул қилинди. У бир ярим йил қамоқ жазосига ҳукм қилинганди, энди эса ундан судланганлик олиб ташланди. Эслатиб ўтамизки, Жанубий Кореяда балоғат ёшига етган ҳар бир эркак миллий қуролли кучларда ҳарбий хизматни ўташга мажбур. Диний сабабларга кўра хизмат қилишдан бош тортиш илгари қамоқ билан жазоланган.