loader
Foto

Собиқ канцлер Герхард Шредер Жанубий Кореяда зино учун судга берилди

"Исми ошкор қилинмаган даъвогар ўз ватанида, яъни эр-хотиннинг хиёнати фақат 2015 йилга келибгина жиноят саналмайдиган бўлган, лекин ҳамон фуқаролик даъвоси учун асос бўлиб измат қилиши мумкин бўлган Жанубий Кореяда Шредерни судга берди. Собиқ эр «руҳий азоблари» учун компенсация сифатида 100 млн вон (68 минг фунт) талаб қилмоқда", - деб ёзади The Telegraph.

"(...) Шредер-Ким бу айбловларни рад қилмоқда. Унинг таъкидлашича, Шредер билан танишган пайти унинг собиқ турмуш ўртоғи билан никоҳи бузилиб бўлган ва улар эр-хотин бўлиб яшамаётган эди", - дейилади мақолада.

"Собиқ канцлер ўзининг кўп сонли никоҳлари туфайли узоқ вақт давомида немис газеталарида тез-тез пайдо бўлиб турарди. Бир пайтлар уни Audi man - "Audi-одам" деб аташарди, чунки ушбу автомобиль логотипида тўртта халқа тасвирланган. Шредер-Ким – унинг бешинчи хотини. 51 ёшга тўлган Шредер-Ким эридан 24 ёш кичик, ўтган йили уларнинг тўйи бўлиб ўтганида уларнинг ёшри ўртасидаги фарққа муносабат турлича бўлган, лекин шунга қарамай, жуфтлик бахт ҳаёт кечиряпти, - деб ёзади. – Улар 2015 йил Сеулда бўлиб ўтган бизнес-анжуманда танишган, Германияда ўқиган Шредер-Ким ўшанда таржимон сифатида иштирок этганди. Кейинчалик у Шредернинг автобиографиясини корейс тилига таржима қилди".

"(...) Шредерга қарши даъво Жанубий Кореяда одатий бўлмаган никоҳ қонунларига асосланган. Мамлакатда зино қонунга хилоф деб ҳисобланган ва 2015 йилга қадар икки йилгача қамоқ билан жазоланиши мумкин бўлган. Ушбу қонун бўйича 53 мингга яқин кореялик судланган", - таъкидлайди газета.

" Шредер бу ишда айбланувчи сифатида иштирок этиш учун Жанубий Кореяга бориши даргумон. Шредернинг идораси изоҳ бериш сўровга жавоб бермади ", - хулоса қилади The Telegraph.

Манба: The Telegraph