loader
Foto

Жанубий Корея фаровонлигининг учта манбаси

Бугун эса, унинг ЯИМ кўрсаткичлари дунёнинг энг йирик иқтисодларининг олд қаторидадир. Бундан ташқари, Жанубий Кореянинг табиийи ресурслари деярли йўқ ҳисоб бўлиб ҳам, бу даражага эришди. Ҳозирги вақтга келиб нефтни импорт қилувчилар орасида тўртинчи ўринни эгаллаб келмоқда.



Бу феноменга қандай изоҳ берса бўлади?



Сеулда жойлашган Ихва Аёллар университетининг профессори Жаспер Кимнинг айтишича, бунга асосан учта омил сабаб бўлган:



Ўз кучингга суян



Жанубий Кореяда деярли барча нарсани йўқ жойдан чиқара билиб, унда асосий ва ягона ресурс одамлар бўлиб, асосий урғу шуларга берилди.

Ҳукумат, ва аҳолининг ўзи - ишчи кучлар яхши саводга эга бўлишининг муҳимлигини тушуниб етишди ва бу дастурни амалга ошириш учун барча имкониятларни ишга солди.

Бу муваффақият мамлакатда юқори малакага эга муханддис ва ишчиларнинг пайдо бўлишига, улар эса ўз ўринда ишлаб чиқариш тизимига асос бўлишга ва булар ўз навбатида иқтисоднинг гуллаб-яшнашига сабаб бўлди.



Мақсад сарф-харажатларни оқлайди



Президент Пак Чон Хи 1961 йили харбий тўнтариш йўли билан иқтидорга келди. Унинг 18 йиллик бошқаруви даврида саноатлаштириш бўйича кенг миқёсли дастур амалга оширилди. Бунинг натижаси бугунги кундаги иқтисоднинг гуллаб-яшнашига олиб келди.

Бу билан бирга у кучли иқтидор тарафдори сифатида ҳам тарихда қолди. Бироз вақт ўтиб у янада кўпроқ ваколат олиш учун мамлакатида ҳарбий ҳолатни жорий қилди.

Президент Пак ўзининг иқтидоридан фойдаланган ҳолда коррупциячи деб ҳисоблайдиган бой кореяликларни саноат, хусусан кемасозлик корхоналарига пулларини инвинстиция (пул, маблағ) тикишга мажбурлаган.

Профессор Кимнинг айтишича, ҳозир Кореяда бунга ўхшаш бошқарувни тасаввур қилиб бўлмасада, бироқ айнан шундай бошқарув усули 60-70 йилларда, урушда вайрон бўлган иқтисодни кўтариш учун керак эди.

Призидент Пакнинг диктаторлик бошқарувига унинг 1979 йил ўлдирилиши билан чек қўйилди. (Сўнгги яқин йиллар ичида Кореяни унинг қизи Пак Кин Хе бошқарди).



Бизнес – оилавий иш



Жанубий Кореянинг иқтисодий муваффақияти “Чебол” деб номланган тизимсиз тасаввур қилиш қийин. Бу ерда гап бир-биридан мустақил ва бир-бирига қарам бўлмаган ва бир оила ёки ягона маъмурий ва молиявий назорат остида бўлган гуруҳларнинг фирмалари ҳақида бормоқда.

Жанубий Кореянинг энг машҳур 1938 йилда асос солинган “Самсунг” корпорацияси Ли оиласи назоратида. Бошқарув отадан ўғилга ўтиб келади.



Ғарбда йирик корпорациянинг бошқарув раиси ёки раҳбарлар кенгашини бошқариш отадан ўғилга ўтади, дейилиши зарарли деб тушунилади. Бироқ, карислар минталитетидаги бошқарувдаги ворислик тамойили барқарорликни таъминлайди, деб қаралиши Корея мўъжизасининг муҳим омили сифатида ҳам кўрилади.

Профессор Кимнинг айтишича, бундай фарзандларни ёшлигидан бошқаришга ўргатиб келишади.

Бироқ, нима бўлганда ҳам бу каби ёндашувлар ўтмишда қолмоқда. Ҳар қандай ишни ўз эгаси қилиш керак.

bbc.com материаллари асосида

Абу Муслим тайёрлади

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Фаровонлик ёки инсонлар ҳаётини сақлаш?