loader
Foto

Индонезияда 1,8 миллион ёшдаги инсон танаси қолдиқлари топилди

Топилма замонавий Индонезия ҳудудида 1,8 миллион йил олдин одам бўлганлигининг биринчи исботи ҳисобланади.

Ҳозирги Индонезияни ташкил қиладиган ороллардан топилган аввалги барча топилмалар ёши 1,5 миллиондан ошмасди, хабар беради нашр.

Шу пайтгача индонезиялик олимлар топилмаси билан ёш бўйича мос келадиган Тўғри юрадиган Одам қолдиқлари фақат Африкада, Осиё ва Европанинг континентал мамлакатларида, жумладан, Кавказда топилганди (Грузияда 1991-2005 йилларда топилган, ёши тахминан 1,8 миллион атрофида бўлган топилмалар ҳам энг қадимий ҳисобланади).

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР