loader
Foto

Коинотда эркак-космонавтлар сперма банклари билан алмаштирилиши мумкин

Бу эркак-космонавтлар ўрнига коинотда бўлган ҳолда фарзанд кўриш имконига эга бўлиши мумкин бўлган аёллардангина иборат жамоалар келиши мумкинлигини англатиши мумкин. Бироқ коинотдаги шароитларнинг ва гравитация турли даражасининг таъсирини тўлиқ тушуниш учун ишларни давом эттириш талаб этилади, - дейилади мақолада. – Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, микрогравитация шароитлари таъсирига дуч келадиган музлатилган намуналар ва ерда сақланадиган намуналар соғлом қолаверади".

"Тадқиқот Австрия пойтахти Венада бўлиб ўтадиган Инсон саломатлиги ва эмбриология Европа жамиятининг ҳар йилги учрашувида тақдим этилди. Бу НАСА бир жинсли жамоалар кучлироқ мужассамлик намойиш этадиган, аёллар эса ҳамкорликка кўпроқ тайёр бўлиши таъкидланган мақола эълон қилгач рўй берди", - деб ёзади Daily Mail.

Dexeus вакили доктор Монтсеррат Боаднинг сўзларига кўра, "айрим тадқиқотлар одамнинг янги спермаси намуналарида ҳаракатчанлик сезиларли даражада пасайиши ҳақида далолат беради. Бироқ музлатилган одам гаметасига гравитация тафовутлари эҳтимолий таъсири ҳақида ҳеч нарса хабар қилинмаган – бундай ҳолатда улар Ердан коионотга етказиб берилиши мумкин бўларди. Лекин Ердан ташқарида бола кўриш имконияти ҳақида уйлашни бошлаш вақти келди деб айтиш учун асослар йўқ эмас".

"Тадқиқотчилар ўнта соғлом донор спермасидан фойдаланиб, айрим намуналарни кичик спорт-пилотаж самолетида тик доира бўйлаб ҳаракатлантириб, микрогравитация таъсирига дучор қилдилар. Сўнгра намуналар ДНК фрагментлаш, ҳаракатчанлик ва марказлашуви таҳлил қилинди – бу тестлар фертиллик текширувида бажарилади. Тадқиқот маълумотларига кўра, ерда сақланган намуналар ва микрогравитация таъсирига дучор қилинган намуналар ўртасида жиддий фарқ аниқланмади", - дейилади нашрда.

"Микрогравитация таъсирига учраган музлатилган сперматозоидлар ва ер шароитларида сақланадиган намуналар тавсифномалари орасида фарқлар йўқлиги эркак гаметаларини коинотга хавфсиз олиб чиқиш ва Ердан ташқарида одам сперматозоидлари банки яратиш имкониятини кўриб чиқишга имкон беради", - дейди тадқиқотчилар.

"Бироқ улар бу дастлабки тадқиқот эканлиги ва улар ўз хулосаларини кўпроқ сонли намуналар билан тасдиқлаши ва спермани анча узоқ вақт давомида коинотдаги каби шароитлар таъсирига учратиш зарур эканлигини қўшимча қилиб қўйдилар", - деб ёзади нашр.

"Биз учун энг яхши вариант коинотга ҳақиқий парвоздан фойдаланган ҳолда эксперимент ўтказиш бўлади, лекин бунинг учун имкониятлар жуда чегараланган", - деди доктор Боада.

Манба: Daily Mail

Абу Муслим таржимаси