loader
Foto

БАА олимлари смартфон билан ухлаш одатидан воз кечишга чақирмоқдалар

Смартфонни ёстиқ остида ушлайдиганлар энг ёмон ухларкан. Иккинчи ўринда телефонини каравот ёнидаги тумбочкада сақлайдиганлар туради. Смартфонни ётокхонадан ташқарида ёки каравотидан имкон қадар узоқ сақлайдиганлар энг яхши ухларкан.

«Туш тиббиёти» журналида чоп этиладиган маърузада таъкидланишича, смартфондан фаол фойдаланувчилар тўйиб ухламаслик ва натижада кофеинни керагидан ортиқ истеъмол қилишга қарамлик доирасига тушиб қолади. Шуниси қизиқки, нафақат мобил телефонлар, балки уйқу мониторинги учун қурилмалар ҳам зарар келтиради, дейди олимлар.

Сўровда иштирок этганларнинг 47,5%и, тадқиқот давомида маълум бўлишича, смартфондан фаол фойдаланувчилар саналар экан. Бунда уларнинг 81%и уйқу сифатининг пастлигидан шикоят қилган. Аввалроқ ўтказилган тадқиқотлар БАА аҳолисининг 2/3 қисми тўйиб ухламаслигини кўрсатган.