loader
Foto

Нима учун Туркия уйғурлар ҳақидаги сўз оҳангини ўзгартирди?

Эрдўған қарашларининг бундай тўсатдан ўзгариши тушунарсиз, лекин у, афтидан, Пекин билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ниятида шекилли.

Туркия президенти аввалроқ Хитойнинг уйғурларни таҳқирлаши ва азоблашига қарши чиққанди, лекин яқинда у расмий ташриф давомида Шинжонда Хитой сиёсатини ҳимоя қилиб чиқди. У, шунингдек, айрим одамлар Туркия ва Хитойнинг иқтисодий муносабатларига путур етказиш учун Шинжондаги инқирозни суиистеъмол қилмоқда, деб қўшимча қилди, дейилади AFP иқтибосида.

Туркияда 35 мингга яқин уйғурлар, жумладан, овқат учун ватанпарварлик ашулалари айттирилган, жисмоний ва руҳий тазйиқ кўрсатилган лагерларнинг собиқ маҳбуслари яшайди. Туркияда яшайдиган кўплаб уйғурларнинг ҳозиргача Шинжонда қариндошлари қолиб кетган.

Эрдоган 2009 йил Шинжондаги зўравонликни «геноцидга ўхшаш» деб тавсифлаганди, 2015 йил эса унинг ҳукумати очиқчасига уйғур қочқинларига бошпана таклиф қилганди. 2019 йил февралда Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Хитойда «XXI асрда интерн қилинганлар учун лагерлар очганлиги»ни қоралади.

Хитой бундай баёнотларга жавобан мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий муносабатларни чегаралаш билан таҳдид солганди ва Измирдаги консулхонани вақтинчалик ёпиб қўйганди.

Нима учун Эрдўған сўз оҳангини ўзгартирди? Миллий валюта курсининг пасайиши ва рецессияга учраган Туркия Хитой билан муносабатларга тобора кўпроқ боғлиқ бўлиб бормоқда. Афтидан, Туркия Хитой билан ҳарбий соҳада ҳам яқин бўлмоқчи.

Шу йил аввалроқ маълум бўгандики, Туркиядаги кўплаб уйғурлар Хитой паспортидан маҳрум бўлган ёки уларни Туркиядаги элчихонада алмаштира олмаган. Хитой паспортларисиз улар Туркияда доимий яшаш ва ишлаш учун рухсат олишга ҳужжат топшира олмайди. Бу моҳиятан уларни фуқаролиги йўқ шахсларга айлантиради, шу сабабли уларнинг кўпчилиги ишсиз қолиб кетмоқда.

Охирги ҳафталарда Анқара уйғурлар диаспорасига аралаш сигналлар юбормоқда. Бир томондан, ҳукумат Хитой, Ироқ, Ўзбекистон ва Туркманистонлик уйғурлар яшаши учун 146 мингта рухсатнома берди, бошка томондан эса, Эрдўған риторикаси жамиятни хавотирга қўйиши мумкин эмас.