Адлия вазирлигининг берган маълумотларига кўра, май ойида Саудия фуқаролари ўртасида 711 та никоҳ тузилган, бунда ажралишлар сони 900 тани ташкил қилди, деб хабар беради ISaudi Gazette сайти. Таққослаш учун, бошқа бир мамлакатда (асосан араб дунёси мамлакатида) туғилган битта турмуш ўртоғи билан қайд қилинган никоҳлар сони 2596 тани ташкил қилган бўлса, бундай никоҳлар бузилиши 228 тага етди.
Никоҳлар бузилишининг ақлга тўғри келмайдиган ҳолатлари ҳам Саудия матбуоти учун маълум бўлди – саудияликлар овқатнинг иситилмагани, хотинининг футбол ўйини томоша қилганлиги, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ёки ортиқча вазн туфайли ажрашмоқчи бўлади. Маълумки, исломда ажрашиш Аллоҳ томонидан рухсат этилган, лекин энг ёмон кўриладиган амал ҳисобланади.