loader
Foto

Муаллифлик ҳуқуқ ва интелектуал мулк

Муаллифлик ҳуқуқи масаласи “интелектуал мулк” каби кенг тушунча билан чамбарчас боғлиқ. Олдинлари “мулк” тушунчаси фақат моддий нарсаларни қамраб олар эди. Ҳозир эса, “интеллектуал назарияси”да ким ўз ақли билан бирон бир нарсани кашф қилса, ўша қилган меҳнати самарасига ҳам эга бўлиши керак.

Агар бир одам қандайдир асбобни кашф қилса, у одамга нафақат ўша асбоб балки ўша асбобни ўйлаб топишга сабаб бўлган формула ёки схемалари ҳам унинг мулки бўлади. Шунинг учун ҳам ҳеч ким унинг рухсатисиз ушбу формула ёки схемаларидан фойдалана олмайди. Китоб ҳақида ҳам худди шундай дея оламиз, яъни китобни ёзган одам уни нашр қила олади ва ҳеч ким унинг рухсатисиз китобни босиб чиқаришга ҳаққи йўқ. Бу муаллиф ёки кашфиётчининг ҳаққи “интелектуал мулк” деб айтилади. Ушбу конепцияга кўра, ҳуқуққа эга бўлган кимса ўз мулкини истаганича тасарруф этади, моддий нарса каби уни сотиши ҳам мумкин. Муаллифлик ҳуқуқи қонуни ҳам ушбу турдаги мулкдан ҳосил бўлган ҳақ-ҳуқуқларни ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқилган.

 “Интеллектуал мулк” тушунчасига асосланган муаллифлик ҳуқуқи ҳақидаги қонунга саноат ва коммуникация воситаларининг жадал равишда ривожланиши оқибатида пайдо бўлган янги феномендир.

Шундай экан, бу тушунча очиқчасига Қуръон ва Суннатда зикр қилинмаган.

Ислом фиқҳидаги нассларда зикр қилинганмаган бунга ўхшаш концепцияларнинг мақбул ёки мақбул эмаслигини шариатнинг умумий тамойилларидан чиқариб олсак бўлади. Ушбу масаланинг янги вазиятда қўлланиши бўйича фақиҳларнинг фикрлари турлича  бўлгани боиси ҳам, бу масалаларда турлича қарашлар юзага келиши мумкин.

Интеллектуал мулк масаласи замонавий уламолар орасида қизғин бахсларга сабаб бўлди, ва улар орасида бу масалада бир нечта қарашлар шаклланди.

Биринчи нуқтаи назар

Бир гуруҳ замонавий уламолар интеллектуал мулкни тан олишмайди. Уларнинг айтишича, шариат мулк деганда фақат моддий нарсаларни назарда тутади; на Қуръон ва Суннатда, на мужтаҳид фақиҳ уламолар ичида моддий бўлмаган нарса шахсий мулк каби сотилгани ёки сотиб олингани маълум эмаслиги таъкидланади.

Сўнг улар, Ислом “илм”ни қандайдир бир шахснинг мулки бўла олмайди ва илм олиш ҳуқиқида бошқаларга қандайдир чеклаб қўйиш мумкин эмас. Интеллектуал мулк эса баъзи бир одамларнинг илмни монополия қилиб олишига йўл очади ва бу Исломга кўра мумкин эмас, дейишади.

Иккинчи нуқтаи назар

Бошқа тарафдан, баъзи замонавий уламолар интеллектуал мулк тушунчасини шариатда жоиз деб санашади. Уларнинг сўзига кўра, Қуръон ва Суннатда мулк ҳаққи фақат кўринадиган нарсаларгина бўлиши керак деган кўрсатма йўқ. Шариат турли хил моддий бўлмаган ҳаққларни тан олади ва номоддий бўлмаган ҳақ баъзи бир пул эвазига берилгани ҳақида кўп мисоллар бор.

Улар “интеллектуал мулк” тушунчаси илм олишга тўсқинлик қилмайди, муаллифлик ҳуқуқий ҳақидаги қонун ҳам инсонга китоб ўқишига ёки қандайдир шахсий эҳтиёжлар учун кашф қилинган янги нарсалардан фойдаланишига тўсиқ эмаслиги билан ўз сўзларини исботлашади. Аксинча, муаллифлик ҳуқуқи номоддий нарсадан фойдаланишда кенг бошқаларнинг тижорий имкониятларни чеклайди, боиси шуки, бу нарсани кимдир ўз ақли билан ихтиро қилган, ва шунга асосан ихтиро қилган нарсадан тижорий фойда олишга у кўпроқ ҳақлидир. Ихтиро ёки муаллиф рухсати, розилигисиз ҳеч ким унинг меҳнатидан тижорий фойда олишга ҳаққи йўқ.

Таҳлил ва хулоса

Ушбу иккита нуқтаи назар ҳам маълум бир далилларга асосланган. Ушбу мақоланинг муаллифи ўзининг “Бай ул-ҳуқуқ” китобида иккинчи нуқтаи назарга кўпроқ ён босиб, мазкур китобни Нашриётчилар ва уни нашр қилиш ҳуқуқи ҳақидаги қонун бўйича рўйхатга олиб пул эвазига уни бошқаларга ўтказиш мумкинлигини назарда тутади.

Қонун бўйича кўзда тутилган тақиқларга келсак, агар маъулум бир мамлакатдаги муаллифлик ҳуқуқи бўйича қонун ўз фуқароларига муаллиф ҳуқуқининг рухсатисиз китоб босишини тақиқлаган бўлса, барча фуқаролар ўша қонунга бўйсини керак бўлади. Бунга бир нечта сабаблар бор.

Биринчидан, бу шариат асосларига мувоффиқ, юқорида зикр қилинган иккинчи нуқтаи назарга кўра муаллифлик ҳуқуқининг бузилиши бўлади.

Иккинчидан, биз юқорида “интеллектуал мулк” масаласида замонавий уламолар турли хил қарашларга эга эканини зикр қилдик ва буларнинг ҳеч қайсиси Қуръон ва Суннатга асосланган Ислом таълимотига зид эмас. Бундай ҳолатда Ислом давлати бир фикрни бошқа фикрдан устун олиб, ўзининг махсус фармони билан қайд қилиб ҳам қўйиши мумкин, ўшанда бошқа нуқтаи назарга эга бўлган уламолар ҳам унга амал қилишга мажбур бўлади.  Ислом ҳуқуқи ислом мамлакатининг қонуни қандайдир ҳуқуқий масала, бахсни Қуръон ва Суннатда зикр қилинмаган услуб билан ҳал қилиш мумкин деб билади.

Шундай қилиб, агар Ислом давлати интеллектуал мулк ҳақидаги концепцияларнинг бирининг тарафини олиб, Қуръон ва Суннатга зид бўлмаган қонун қабул қилса, бу қонунга барча фуқаролар амал қилишга мажбурдир. Бошқа нуқтаи назарга эга бўлганлар, ўз эътирозларини академик бахсларда изҳор қилишлари мумкин, бироқ улар амалда қонунни бузишларига рухсат йўқ.

Учинчидан, агар давлат исломий бўлмаса ҳам, ҳар бир фуқаро у билан очиқ ё махфий бўлган шартнома тузган бўлади, яъни у қонунларга бўйинсиниши керак (шариатга хилоф бўлган нарсаларга мажбур қилинмаса). Шундай қилиб, қонун фуқародан қандайдир жоиз бўлган (лекин мажурий эмас) амални қилма деган бўлса, у ўша нарсани қилмаслиги керак.

Хатто “интеллектуал мулк” концепцисига рози бўлмаган уламолар ҳам шариат ўша тан олинган концепциядаги ҳуқуқларни мажбурий тарзда бузишга буюримайди, деб айтади. Уларнинг нуқтаи назари: китобни муаллиф рухсатисиз босиш мумкин эмас.

Шундай қилиб, агар қонун ушбу “мумкин бўлган” нарсани тақиқлаб, қўйса, фуқаролар ҳам шунга амал қилишлари керак бўлади, чунки бу нарса уларнинг давлат билан ўртасидаги шартномасига асосан қилинган бўлади. Ҳар қайси фуқаро муаллифлик ҳуқуқи ҳақидаги қонунга бўйсиниши керак, агар бу билан шариат ҳаром деб билган нарса. Агар тақиқланган амалларга мажбур қилинмаса ёки шариат фарз билган амалларни тарк қилишига сабаб бўлмаса ҳар бир фуқаро муаллифлик ҳуқуқи ҳақидаги қонунга бўйсиниши керак бўлади.

Муҳаммад Тақи Усмани мақоласи асосида

Абу Муслим тайёрлади