loader
Foto

Дубай магазинларида ҳаром сотишга рухсат берилди

Энди эса туристлар ўз паспортини кўрсатган ҳолда  Mercantile and Marketing International (MMI) тармоғи магазинларида 30 кунлик бепул лицензия олишлари мумкин. Бунда уларга Дубайда спиртли ичимликлар истеъмол қилиш қоидалари акс эттирилган брошюра берилади.

Лицензияни фақат 21 ёшдан ошган ва мусулмон бўлмаган шахслар олиши мумкин.

Дубайда спиртли ичимликлар очиқ сотувда йўқ, фақат лицензия бўйича ихтисослашган магазинлада сотиб олиш мумкин. Лицензия олиш учун Дубайда мунтазам яшайдиган шахслардан, хусусан, иш беревчилардан тасдиқлаш ҳужжатлари талаб қилинади.