loader
Foto

Америкаликларга отлар билан учишга расман рухсат берилди

Энди АҚШ ички рейслари билан учишда америка митти оти сизнинг қўшнингиз бўлиши мумкин. "Бу отлар пони отларидан ҳам кичик – уларнинг бўйи 34 дюймдан (86,34 см) ошмайди, - қайд қилади нашр. – Вазни эса 70 кг ва ундан ортиқ".

"Митти отлар АҚШда йўл кўсатувчи жониворлар ёки «эмоционал ёрдам берувчи жониворлар» сифатида, яъни қанайдир шаклда ёрдам керак бўлган одамларга ҳамроҳлик қилиш учун фойдаланилади. Масалан, улар кўр одамлар учун ассистент-итлар ўрнига хизмат қилиши мумкин", - изоҳ беради журналист Филипп Нагельс.

Шундай қилиб, гап расман терапевтик мақсадда фойдаланиш рухсат этилган ёрдами-жониворлар ҳақида боради. The New York Times газетасига Кали лақабли оти билан бир неча марта самолетда учган кўзлари кўр бир аёлнинг ҳикоя қилишича, митти отли йўловчи кўпинча оёқ қўйиш учун кенгайтирилган ўринга жойлаштирилар экан. " Унинг сўзларига кўра, от бошқа нарсалар қатори, пластик пакетга ҳоатга чикишга ўргатилган. Аэропортда бир аёл кимдандир уни аёлларнинг ҳожатхонасига олиб боришини сўрайди. У ерда Кали унинг буйруғи билан пакетга ҳожатга чиқади ва бу пакет унитазга бўшатилади", - хабар беради нашр.

" Сўнгги йилларда АҚШда кўмакчи-ҳайвонлар сони сезиларли даражада ошди. Уларнинг эгалари шифокордан ҳайвон уларга жисмоний ёки эмоционал ёрдамчи сифатида ҳақиқатан ҳам керак деган хулосани олишлари керак. Кўпинча гап итлар ҳақида боради, лекин энг топқир жонивор эгалари ёрдамчи жониворлар сифатида аллақачон ҳашаротлар ва судралиб юрувчиларни тақдим этишга ҳаракат қилишди", - деб ёзади Die Welt.

Манба: Die Welt