19 яшар Буюк Британия фуқароси зўравонлар қурбони бўлди. Жабрланувчи рўй берган воқеа ҳақида эртаси куни тонгда полицияга хабар берди. Унинг ҳолати ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.
Фақат шу нарса хабар қилинадики, гуруҳ бўлиб зўрлаш қурбони бундай ҳолатларда кўзда тутилган тиббий текширувдан ўтмоқда.
Айни пайтда қизга нисбатан жинсий зўравонлик амалга оширган 12 кишининг ҳибсга олингани ҳақида маълум бўлиб, уларнинг ҳаммаси – исроилликлар. Ҳибсга олинганлар орасида вояга етмаганлар ҳам бор.
Исроилликлар иштирокида гуруҳ бўлиб зўрлаш ҳолатлари тез-тез рўй бермоқда. Яқинда мактаб ўқувчилар томонидан зўрланган 12 ёшли исроиллик мактаб ўқувчисининг отаси унинг қизи оғир психологик жароҳат олгани ва рўй берган воқеадан кейин мана 4 ойдан бери руҳий касалхонада ётибди. Бунда эркак полицияни сусткашликда ва самарасиз терговда айблади. Бундан ташқари, унинг оиласига гумондор шахсларнинг қариндошлари томонидан таҳдидлар келиб тушмоқда.