loader
Foto

Қирғизистон Тожикистон билан чегарадаги тўқнашувлар ҳудудидан одамларни эвакуация қилмоқда

«Шундан 55 киши оилаларда, 260 киши эса – ташкил қилинган муваққат лагерларда, жумладан, мактаб ва лицейлар биноларида жойлаштирилди. Уларнинг аксарияти – болалар ва аёллардир», - қайд қилади Қизил Ярим ой жамияти. Ташкилот, шунингдек, эвакуация қилинган кишилар учун палаткалар, ичимлик суви ва Боткен вилоят касалхонасидаги ярадорлар учун кийим-бош тақдим этди.

Маълум қилинишича, Қизил Ярим ой жамияти эвакуация қилинганларга ёрдам кўрсатмоқда.

«ФВВ сўрови бўйича бугун Оқсой қишлоғининг вақтинчалик кўчирилган аҳолиси учун озиқ-овқатлар – нонушта ва тушлик тақдим этилди», - дейилади хабарда.

Ҳаммаси душанба куни, Қирғизистоннинг Оқсой қишлоғи ва Тожикистоннинг Ворух анклави аҳолиси ўртасида тўқнашувлар рўй бергандан бошланди. Бунга баҳсли ҳудудда томонлардан бири флагшток ўрнатганлиги сабаб бўлди. Бир неча соат давом этган қарама-қаршилик вақтида қатнашчилар ов милтиқлари, тошлар ва таёқлардан фойдаланди, натижада беш нафар қирғиз, жумладан, чегарачи ва милиционер яраланди ва жароҳат олди. Тожикистон ҳукумати маълумотларига қараганда, тўқнашув вақтида бир нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлди ва яна 15 киши жароҳатланди.

Ҳозирги пайтда тўқнашувлар тўхтатилди, икки давлатнинг чегара хизматлари кучайтирилган режимга ўтказилди. Исфара (Тожикистон) - Ворух автотрассаси ёпилган, хабар берди сешанба куни Қирғизистон Давлат чегара хизмати. Воқеа жойида маҳаллий ҳукумат органлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари низони тартибга солиш бўйича чоралар кўрмоқда. Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилар бўлинмалари чегарада рўй берган воқеа туфайли кучайтирилган режимга ўтказилган.

Икки давлат ўртасидаги чегара узунлиги 970 километрни ташкил қилади. Совет Иттифоқи парчаланиб кетганидан сўнг бу ерда 70 га яқин баҳсли нуқталар пайдо бўлиб, вақти-вақти билан маҳаллий аҳоли ва ҳарбий хизматчилар ўртасида, жумладан, ўқотар қуроллар қўлланган ҳолда низолар вужудга келишига сабабчи бўларди. Бундан уч йил олдин Бишкек ва Душанбе умумий чегара участкаларини демаркация ва делимитация қилишни фаоллаштириш ҳақида келишиб олдилар. Айни пайтга келиб, қарийб 600 километр чегарада ўтиш линияси ҳақида келишиб олишга эришилди.