Ўзбекистон ўз фуқароларини Украинадан Польша орқали эвакуация қилмоқда, у ердан ватанга парвоз амалга оширилади, деб хабар қилди Киевдаги элчихона матбуот хизмати.
“Польшанинг тегишли идоралари Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Польша давлат чегарасини визасиз кесиб ўтиш ҳуқуқини беришга келишиб олдилар”, — дейилади хабарда.
Ўзбекистон фуқаролари ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва бошқа мавжуд ҳужжатларни олиб келишлари керак.
Львовга келган фуқаролардан диаспора вакили Маъруф Салиев (+380 96 102 10 95) билан боғланиб, рўйхат тузиш учун унга ўз маълумотларини тақдим этишлари сўралади.
"Эътибор беринг, чегарани кесиб ўтиш фақат автобусларда марказлаштирилган тарзда Ўзбекистоннинг Украина ва Польшадаги элчихоналари вакиллари ҳамроҳлигида амалга оширилиши мумкин. Қолган барча ҳолларда чегарада муаммога дуч келасиз", - дейилади хабарда.
Элчихона эвакуация қилинганлар рўйхатини тузишда аёллар, болалар, талабалар ва қарияларга устунлик берилиши ҳақида огоҳлантирди.
"Сизни ишонтириб айтмоқчимизки, биз барча фуқароларимизни хавфсиз эвакуация қилиш учун барча саъй-ҳаракатларимизни ишга соламиз", - дея таъкидлади дипломатик миссия.
24 феврал куни Украинада 4300 га яқин Ўзбекистон фуқароси бўлгани, уларнинг рўйхати аниқланаётгани хабар қилинган эди.