loader
Foto

Борис Жонсон

Лондон мэри (2008-2016) ва Тереза Мэйнинг биринчи ва иккинчи кабинетларида Буюк Британия ташқи ишлар вазири (2016 йил 13 июл – 2018 йил 9 июл). Консерватив партия аъзоси. 2015 йил 7 майда жамоат Палатасига сайланган.

Борис Жонсон 1964 йил 19 июнда Нью-Йоркда туғилган.

Отаси томонидан катта бобоси, турк журналисти Али Камол, қисқа муддат Усмонлилар империяси сўнгги Буюк вазири Аҳмад Оқдай ҳукуматида ички ишлар вазири бўлган. Бу лавозимда у Камол Отатуркни ҳибсга олиш ҳақида буйруқ берган. Кейинроқ, Отатурк ҳокимият тепасига келгач, Нуриддин Коняр буйруғи билан қатл этилган.

Шундан сўнг Борис Жонсоннинг бобоси, Осман Али, Буюк Британияга қочиб кетган ва бу ерда Уилфред Жонсон (Wilfred Johnson) исмини олган. (Яъни, бувисининг қистовлари билан муртад бўлиб, насронийлик динини қабул қилган ва фамилиясига ўтган)

Отаси томонидан катта бувиси, Ханифа Феред, Кавказ уруши вақтида Усмонлилар империясига қочиб кетган черкес аёли бўлган.

Борис Жонсоннинг она томонидан катта бобоси – америкалик олим-палеограф Элиас Эвери Леви[en] (1879—1969), келиб чиқиши Кальвариялик (ўша пайтлар Россияга қарашли) яҳудий бўлган.

Онаси томонидан катта бувиси – Хелен Трэйси Лове-Портер[en] (1876-1963) – америкалик, немис тилидан бадиий наср таржимони, келиб чиқиши Тауандалик [en] (Брадфорд округи, Пенсильвания штат)

Болалиги ва ўсмирлиги

Оилада Борис акаси ва иккита синглиси билан ўсган.

1970-йилларнинг бошларида Бориснинг отаси, Стэнли Жонсон (Stanley Johnson), атроф-муҳитни ифлослантириш устидан назорат бўйича бирлашган Европанинг илк вакилларидан бири бўлган. Шу сабабли Борис бошланғич таълимни Брюсселдаги Европа мактабида олган.

Кейинчалик унинг оиласи Буюк Британияга кўчиб ўтган ва таълим олишни Шарқий Сассексда (Ashdown House Preparatory School, East Sussex), сўнгра Итонда давом эттирган.

1983-1984 йилларда Оксфорд университети Баллиол-колледжида ўқиган.

Нуфузли Буллингдон Клубга сайланган (Bullingdon Club). Унинг яқин дўстлари орасида - Чарльз Спенсер (ингл. Charles Spencer, 9th Earl Spencer), малика Диананинг укаси ва Дэвид Кэмерон, консерватив партия етакчиси (2005-2016) бор.

Журналистлик фаолияти

Университетни якунлагач, Жонсон журналистика билан шуғулланди. 1987 йил Daily Telegraph да ишлай бошлади.

1989 йилдан 1994 йилгача Брюсселда Daily Telegraph мухбири бўлган.

1994 йилдан 1999 йилгача Жонсон Daily Telegraph бош муҳаррир ўринбосари ва етакчи сиёсий шарҳловчиси бўлган.

1998 йил BBC «Have I Got News for You» дастури билан ҳамкорлик қила бошлади.

2000 йил Жонсон «The Spectator» муҳаррири бўлди.

2018 йил ташқи ишлар вазири лавозимидан кетгач, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик учун уч ойлик муддатни кўзда тутадиган истеъфо ҳолатида янги лавозимни эгаллаш ҳақида парламент қўмитаси қоидаларини бузган ҳолда Daily Telegraph билан ҳамкорликни тиклади.

Сиёсий карьераси

2001 йил парламент сайловларида биринчи марта Буюк Британия консерватив партияси вакили сифатида Оксфорд графлиги Хенли сайлов округидан Британия парламенти жамоат Палатаси аъзоси бўлди.

2001 йил 9 июндан 2008 йил 4 июнгача парламент депутати бўлди, 2005 йил сайловларида қайта сайланди.

2004 йил Жонсон маданият ишлари бўйича «қора» министр бўлган.

Лондон мэри лавозимида

2007 йил мартида Жонсон 2008 йилги Лондон мэри сайловларида ўз номзодини қўйди. 2008 йил 1 майда Лондона мэри лавозимига сайловда Буюк Британия консерватив партияси вакили сифатида Лондон мэри лавозимини эгаллади. Сайловда биринчи турда 42,48% ва иккинчи турда 53,2% овоз олди. Лейбористлар партияси вакили мос равишда 36,38% ва 46,8% овоз олди. Лондон мэри этиб сайлангач, жиноятчиликка қарши кураш, транспорт муаммоларини ҳал қилиш, масалан, велоспортни оммалаштириш ва Лондонда велосипедлар ижараси ва велосипедлар учун тўхташ жойи ташкил қилишни устувор деб белгилади.

2012 йил май ойида Жонсон Лондон мэри этиб қайта сайланди. Жонсон бошқаруви даврида энг муҳим ютуқ Лондон шаҳрида 2012 йилги ёзги Олимпиада ўтказилиши бўлди.

2015 йил 7 майда бўлиб ўтган 2015 йил умумий сайловларида Катта Лондонда Жанубий Райслип ва Аксбридж сайлов округидан Британия парламенти жамоат Палатасига такрор сайланган. Бунда у бир йил давомида икки лавозимни ўриндошлик асосида эгаллаган ҳолда Лондон мэри мажбуриятларини бажаришни давом эттирган.

2016 йил Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши ҳақида референдум тайёрлаш ва ўтказиш вақтида Brexit  фаол тарафдори ва тарғиботчиси бўлган. Евроскептиклар ғолиб чиққан референдум ўтказилгандан кейин, Жонсон консерватив партия раҳбари ва Буюк Британия бош вазири лавозимига ўз номзодини қўйиши кутилди. Бироқ 2016 йил 30 июнда, Brexit кампанияси бўйича энг яқин сафдоши, адлия вазири Майкл Гоув консерватив партия раҳбари лавозимига ўз номзодини қўйгач, Борис Жонсон ҳукумат раҳбари лавозимига даъвогарлик қилмади ва бу ҳақида Лондонда матбуот анжуманида расман эълон қилди.

Буюк Британия ташқи ишлар вазири

2016 йил 13 июлда Терезы Мэйнинг янги кабинетида ташқи ишлар вазири этиб тайинланди]. 2018 йил 9 июлда Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш жараёни бўйича қарама-каршиликлар туфайли вазир лавозимидан кетди.

Консерватив партия етакчиси сайловлари

Консерватив партия етакчиси лавозимидан Терезы Мэй кетгач, Борис Жонсон шу лавозимга ўз номзодини қўйишини маълум қилди. Сайловда ғолиб чиқадиган бўлса, у шунингдек, Мэйни Бирлашган Қироллик бош вазири лавозимида ҳам алмаштиради. Июннинг бошида, Буюк Британияга ташрифидан сал олдин, Жонсоннинг номзодини АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам қўллаб-қувватлади.

13 июндан 20 июнгача бўлиб ўтган овоз беришнинг дастлабки бешта турида Жонсон ҳар сафар рақибларидан анча фарқ билан биринчи ўринни эгаллади. 20 июнда бўлиб ўтган бешинчи тур якунларига кўра, ташқи ишлар вазири Жереми Хант билан бирга сўнгги олтинчи турга чиқди.

Партия аъзоларининг овоз беришлари натижалари бўйича Жонсон 92 153 та овоз тўплаб, сайловда ғолиб чикди. 23 июль куни у расман Буюк Британия консерватив партиясининг янги етакчисига айланди.

Буюк Британия бош вазири

Борис Жонсон Буюк Британия бош вазири лавозимига 2019 йил 24 июлдан киришиши лозим

Шахсий ҳаёти

1987 йил Аллегра Мостин-Оуэнга уйланган, лекин бу никоҳ 1993 йил бекор қилинган.

Худди шу йили Жонсон журналист ва телебошловчи сэр Чарльз Уилернинг қизи Марина Уилерга уйланди.

Уларнинг тўрт нафар фарзанди бор: иккита қиз - Лара ва Кассия, иккита ўғил - Мило ва Теодор.

2009 йил санъатшунос Хелен Макинтайрдан никоҳсиз қизи туғилди (зинодан).

Жонсон ва унинг оиласи Лондон шимолидаги Ислингтонда яшайди.

Абу Муслим таржимаси