loader
Foto

Ислом уламоси FaceApp дастури ҳақида фатво чиқарди

Шайх Иссама ал-Рубийнинг сўзларига кўра, FaceApp дастуридан мусулмонлар фойдаланиши тақиқланади, чунки у «Аллоҳ томонидан яратилган нарсаларни бузиб кўрсатади», иктибос келтиради IslamNews сайти Cairo24 га ҳавола келтирган ҳолда.

«Бу дастур кўнгилсиз оқибатларга эга бўлган оммавий телбалик учун сабаб бўлди, - изоҳ берди шайх ал-Рубий. – Ахир бу расмлар одамлар билан нима бўлишини кўрсата оладими? Йўқ. Бу фақат Аллоҳгагина маълум».

Мисрлик илоҳиёт мутахассиси изоҳ беришича, ислом қонун-қоидалари мусулмонларга пластик операциялар ёрдамидами, фотомонтаж воситасидами - ўз қиёфасини сунъий равишда ўзгартириш ва ўзига ўхшамай қолишни тақиқлайди.