Австралиянинг International Cyber Policy Centre тадқиқотчилик ташкилоти томонидан эълон қилинган сунъий йўлдошлардан олинган янги маълумотлар шуни кўрсатадики, Мянмада қочоқ роҳинжа мусулмонларини қайтариш учун ҳеч қандай тайёргарлик ишлари олиб борилмаяпти, бундан ташқари, Ракхайна маҳалларида уларни бузиб ташлаш давом этмоқда.
Сунъий йўлдошдан олинган маълумотларга кўра, Аунг Зан қишлоғида қолган охирги уйлар 2019 йилнинг 1-чорагида бузиб ташланган, ҳарбийлар ва куч ишлатувчи тузилмалар постлари эса кенгайтирилди ва мустаҳкамланди, деб хабар қилади Al Jazeera.
Худди шунга ўхшаш вазият роҳинжа мусулмонлари яшаган яна 392 та аҳоли пунктида кузатилмокда. Сунъий йўлдошдан олинган маълумотларга кўра, 2018 йил декабрдан 2019 йил июнигача бўлган даврда 2017 йил инқирозида шикастланган ёки қисман ёниб кетган қишлоқларнинг 40 фоизи тўлиқ вайрон қилинди, ер юзидан ўчириб ташланди.