Ли берган маълумотларга кўра, роҳинжа мусулмонларини исёнчи гуруҳларга алоқадорликда гумон қилган ҳолда оммавий равишда ҳибсга олишлар бошлангани, бир неча киши эса қамоқда ҳалок бўлгани ҳақида маълумотлар бор.
Бундан ташқари, ҳарбий вертолет бамбук тераётган роҳинжа эркаклари ва ўғил болаларидан иборат гуруҳга қарата ўт очганлиги ҳақида ахборот ҳам келиб тушди.
БМТ вакилининг ишончи комилки, гап Мянма томонидан тинч аҳолина нисбатан ҳарбий жиноятлар ҳақида бормоқда.
Йил бошидан бери 35 мингдан ортиқ киши ҳарбийлар томонидан зўравонликдан қўрқиб Мьянмани тарк этди.
2017 йил 730 мингдан ортиқ роҳинжа мусулмонлари Мянмада ҳарбий тозалаш ва геноциддан Бангладешга қочиб кетганди.