loader
Foto

Атеистлар ёки инсон ҳақида бузуқ тасаввур

Атеистлар эътиқодининг иррационаллиги

Атеистлар очиқ-ойдин бўлиб турган ҳужжат ва далилларни қабул қилишмайди. Бу эса уларнинг эътиқод тизимларининг иррационаллигидан дарак беради. Мен билан суҳбатлашган деярли барча атеистлар фикр юритиш ва фактларни инобатга олмасликлари билан ўзларини бошқа атеистларнинг мутлақ нусхасидек тутишади.

Мен билан мулоқотда бўлган атеистларнинг ҳаммаси шафқатсиз диктатуралар айнан атеистик тизимлар томонидан яратилганини ҳамда инсоният тарихида содир этилган катта жиноятиларга алоқадорлигини билмас экан, деган тасаввур уйғонди. Бутун тарих мабойинида Худосиз дунёни яратмоқчи бўлаётганлар каби кўламли жиноятларни хали бирорта ҳам маргинал озчилик (атестлар ҳам шуларнинг тоифасидан) содир этмаган.  Афтидан, атеистлар томонидан уюштирилган геноцид актлари ҳақида атеистлардан бошқа ҳамма билиб бўлганга ўхшаяпти. Уларнинг ҳеч бири атеистик режимларнинг жиноятлари учун кечирим сўрамоқчи эканини ҳамда ақалли замонавий тарихдан хулосалар чиқаришга уринаётгани ҳақида менга айтгани йўқ.

Иккинчидан, атеистлар, гўёки Худонинг борлигига ишончи комил одамлар Яратганга инсонийлик моҳияти ҳиссиётидан келиб чиққан ҳолда эмас, балки мутлақо тасодифан ишона бошладилар деб ҳисоблайдилар ва бу инсонийлик моҳяти ҳиссиётининг пайдо бўлишини ўзига хос хусуиятларга эга бўлмаган ва ўзини англамаган материянинг маҳсули каби рационал тарзда изоҳлашнинг имконияти йўқ. Бундай ишонч тасодифан пайдо бўлган, аксинча шунчаки бу инсон моҳиятидаги ҳиссиётлар туфайли эмас деб ҳисоблашади, унинг юзага келишини рационал тушунтиришнинг имкони йўқ. Атеистларнинг одамлар Худони ўйлаб топишганлиги ҳақидаги фикри – одам ўз-ўзини ўйлаб топган ёки эркак аёлни ўйлаб топганига ишончдек иррационалдир. Атеистларнинг инсон Худони ўзи ўйлаб топганига ишончи гўё  инсон ўзини ўзи ёки эркак аёлни ўйлаб топгани кабидир. Оқил инсон Оллоҳнинг мавжудлигини ўзининг мутлақ инсонийлигини англагани сари кашф этади ва бу ҳолат ўзини лол қолдириб, заминдаги бошқа барча мавжудотлардан тубдан фарқлантиради.

Учинчидан, атеистлар худди билмайдиларки, аслини олганда атеизм моҳиятан бу Худонинг мавжудлигини инкор қилиш эмас, инсоннинг ҳайвонот оламидан принципиал равишда фарқланувчи мавжудод эканлигини инкор қилишдир. Ўзини ҳайвондан сал ривожланганроқ ҳисоблайдиган инсон, ўзининг мавжудлиги учун кимга ва нимага миннатдор бўлиш ҳақида ўйламайди. Худони англаш бу инсон чегараларини англаш натижасидаги мантиқий хулосадир. Биргина қўрқувни ҳис қилишнинг ўзи бошқа илоҳий мавжудот борлигига ишонч учун етарли, аммо ўзида мўъжиза шахсни кашф қилиш керак “Ҳақиқий Худо” ҳақида ўйлаш учун. Атеизмда Худога нисбатан карикатура (“халқ учун афюн” каби масалан) бор холос, чунки бу тизимда инсонга нисбатан карикатура ўринли холос – қайсики ғаройиб ҳайвондан бошқа нарса эмас.

Тўртинчидан, шундай таасурот ҳосил бўладики, атеистлар ҳудди тушунадиларки, уларнинг тушунчалари тизимида инсон ҳайвондан сифат жиҳатдан фарқланмайди деб тушуниш ёки инсон ҳайвондан ажаралса ҳам буни фақат иррационал тушунитириш мумкин (масалан гўйки тасодифдек ёки тадрижий тараққиёт жараёни доирасидаги кутилмаган ҳодиса сифатида). Атеистлар априори (далилсиз) ўйлашича, материя ўзини ўзи яратган, ва коинотда ундан бошқа нарса йўқдек.

Бешинчидан, атеист қадриятлар тизими одамларда кўриб билмайдиган сифатларни очишнинг имконияти инсоннинг ўзида мавжудлигини англаш имконини бермайди: ҳақиқатни билишга қобилият, онгли қарор қабул қилиш, масъулият, севги, садоқат каби. Онг, эркинлиги ва муҳаббат – бу ўзига хос инсоний сифатлардирки, уни ҳайвонот, ўсимлик ёки минераллар оламидан топиб бўлмайди. Ўз-ўзини англайдиган ва севишга қодир инсон ўзига хос хусусиятлар оламидан келиб чиққанлигига ишонч, капалакнинг зирҳли ойнани қанотлари билан синдира олишига ишонишдек гап.

Атеистик антропологиянинг иррационаллиги

Шундай қилиб, атеизмнинг асосий нуқтаси – теологик (диний) эмас, балки антропологик муаммодир. Яъни, атеистлар инсон ва ҳайвон ўртасида катта фарқ йўқ деб ишонишларидир. Атеистлар онгимиз субъектив, озодлик эса хом хаёллик, муҳаббат эса биокимёвий масала, деб ишонадилар. Атеизм негизида ҳақиқатдан йироқ бўлган инсон ҳақидаги тушунча туради. Атеистларннг фикрича, ҳайвонлар ўзларини Худо билан боғламагани каби, инсонда ҳам Худога нисбатан ҳеч қандай муносабат бўлмаслиги керак экан. Атеизм инсонни ҳайвонлардан фарқ қиладиган ўзига хос хусусиятлардан айримоқчи бўлади.  Атеизм антропология ва зоология, инстикт ва муҳаббат, озодлик ва интилиш ўртасида фарқни кўрмайди. Инсонни ҳайвон деб билади...

Баъзи одамлар бор, ҳақиқатдан ҳам улар ўзларининг фақат ҳайвонларга ўхшашлигини кўра олади ва ўзларини нафс, истак ёки ташқи импулсларга қул каби ҳаракат қилишади. Бу каби одамлар нафақат Худо ҳақида балки ўзлари, ўзлиги ҳақида фикр қилишга қодир эмас. Атеистик дунёқарашни қабул қилган одам соғлом фикрлайдиган, масъулиятли қарорларни қабул қиладиган ва сидқ билан севадиганларнинг ҳаракатларини иррационал, (яъни ақл ва мантиққа тўғри келмайди), деб ҳисоблайди. Агар ҳайвонлар идрокка эга бўлиб, лекин ҳайвонлигича қолганида ҳам улар ҳам инсонни нафақат инстинкт ёки бошқа биокимёвий моддаларни қўзғатувчи воситалар билан балки бошқача ҳаракат қилаётганларини кўриб хайратга тушарди.

Шунинг учун ҳам инсон ҳақидаги тасаввурни редукциялашган (жуда соддалаштирилган) ва масхара (карикатура) қиладиган атеистик дунёқарашлар асосида барпо қилинган жамиятларда инсонни таҳқирлаш бор, айниқса айбсиз ва виждонли одамларни. Сиёсатчи атеистларнинг ишсизларни эмас, балки бой гей-фаоллар, ҳуқуқчи-атеистлар эса қурбонларни эмас, қотилларни кўпроқ ўйлаши (қайғуриши) ҳам тасодифдан эмас. Ўз навбатида феминист-атеистларни фарзандлар эмас, балки кўпроқ жинсий алоқалар (секс) қизиқтиради, эколог-атеистлар учун инсон ҳимояси ўрнига ҳайвонлар ҳимояси кўпроқ муҳимдир.

Ҳар қандай атеистик тизим диктатуранинг (мустабидликнинг) қайсидир бир турига олиб боради. Ўшанда атеистлар барча қарорларни қабул қилиш ҳуқуқини ўзлариники қилиб олади (Ҳалолни ҳаром, ҳаромни ҳалол қилиш ҳуқуқини): кимни қонуний йўл билан ўлдириш кимни эса қонун билан ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам. Атеизм бутпарастликка олиб боради: марксиз таълимотидан чиққан атеизмда коммунистик партия ва унинг раҳбарлари “Худо” бўладиган бўлса, либерал атеизмда эса нафс, кайф-сафо ва пулга сиғиниалади. Атеизмда доизм инсондан ҳам юксак бўлган нарсалар бор.

Атеистик тараққиётнинг иррационаллиги

Барча даврларда атеистлар жамиятда озчилик бўлган, бироқ шунга қарамай улар ўзларини инсониятда кўпчиликни ташкил қиладиган бошқалардан ақлан устун деб ҳисоблашади, яъни ўзларини жуда ақлли ҳисоблашади. Улар инсон учун қайсти ҳаётий стратегиялар, алоқа ва қадриятлар кераклигини билишларига ишонишади. Бу борада атеистик тафаккур ва атеистик антропология анча примитивдир. Ўтган асрда улар зўравонлик ва жиноятлар воситасида пролетар коллектив култини тарғиб қиларди. XXI асда эса, ўта нозик услублар билан (Ўзларига қарашли ОАВлари ёрдамида) “эркин” иттифоқларни тарғиб қилишмоқда. Бу ғояни тарғиб қилар экан, мантиқий тафаккур деган нарса атеистларга бегона эканини намоён қилишмоқда: чунки бу истилоҳнинг ўзида ички зиддият бор. Аслида эса квадрат ғилдирак ва кўк рангнинг яшили бўлмагани каби ҳеч қандай “эркин” иттифоқ деган нарса йўқ. Одамлар ички хиддиятларга тўлган нарсаларни ўйлаб топишга қодир, бироқ ёш болалар ҳам бу реал ҳаётда бунга ўхшаш нарсалар йўқлигини тушунади. Аслида эса, атеистлар тақдим қилаётган нарса (айниқса эркак ва аёл муносабатларида) – алоқаларга боғланиб қолмаган эркин бўлган иттифоқлар эмас, балки маъсулиятсизлик, муҳаббат ва садоқатсиз иттифоқлардир.

Атеистлар ўзларининг ҳаётий концепциясини энг илғор бўлган “Илмий”, “Рационал” ва “Таррақий” деб билишади. Аслида эса уларнинг ғоялари инсон ҳаракатлари билан ҳайвондан фарқ қилмасагина бахтли бўла олади, деган мазмундаги эски (архаик) ва примитив афсоналарни такрорлашдан иборат. Атеистлар тарққиёт ва хурсандчиликка олиб борадиган нарсаларни эмас, балки содда нарсани тарғиб қилади. Натижада улар мураккаб муҳаббат ўрнига енгил жинсий алоқаларни таклиф қилади. Оила қуриб кўпайиш ҳамда ота-оналик маъсулият ва мажбуриятларини олиш ўрнига контрацептив, аборт ва шунга ўхшаш “қочиш” йўлларни таклиф қилишади. Оддий ечимлар ортидан қувлашга тушган атеистлар инсон ривожланишининг қайсидир босқичида у инсон бўлмаслиги ҳам мукин, дейилган яна бир иррационал уйдурмани қабул қилишди.

Атеизмнинг энг хавфли уйдирмаларининг бири – агар Худога муҳаббат қилишни тарк этса инсонга муҳаббат уйғонади деб ишонишларидир. Фактлар эса бунинг аксини кўрсатмоқда. Бутун даврлар ичида энг қонхўр золимлар рўйхатининг бошида айнан атеистлар турибди. Бугунги кунда атеистлар муҳаббат қилган ва муҳаббатли бўлишга ўргатган Исо Масиҳ (алайҳиссалом) устидан кулишадию, бироқ жиноятчи атеистларга ҳужам қилишмади, балки уларнинг фаолиятидан ижобий нарсаларни ҳам топиб беришади.

Юқорида зикр қилинган фактлар асосида бугунги кунимизнинг энг катта хатоси атеизмни рационаллик, атеистларни эса иймонсиз дейилиши деб айта оламиз. Аслида эса, атеизмнинг таянч нуқтаси Худони инкор қилиш эмас, балки инсон ҳақида тасаввурни бузиб талқин қилишдир. Атеистлар ўзларини “рационалчилар”, “илм-фан одамлари”, “тараққий одамлар”, “гуманнистлар” дейишни яхши кўришади: ҳеч ким ўзига ўзидан ортиқ ҳакамлик қила олмаслигини ифода қилишнинг энг яхши усули.

Ҳаётимда учратган аксар одамлар атеистларнинг антропологияси доирасига сиғмайди. Улар ўзларида атеистларнинг ҳайвондан фарқ қилмаймиз деган тасаввурларидан ташқарига чиқиб инсондаги талаб, имконият ва ҳаракатларни кашф қилган. Ҳайвонлар ривожланса, инсон эса тарих китобини битмоқда. Жуда кўп минг йиллар давомида ҳайвонлар битта қолип асосида инстинктларига асосланса, инсон эса ривожланишнинг чегарасиз имкониятларига эга. Инсонлар ўзларини қанчалик узоқ вақт ҳайвонлардан фарқ қилиб борса, атеизм шунчалик маргинал кўринишда қолаверади. Бироқ у хавфлидир. Чунки, инсон ўзини икки ҳолатда катта хатарга қўйади: Ўзини ҳайвондан фарқ қилмаса ва ўзини Худога тенг деб билса.

Варшавадаги кардинал Стефан Вышинский номидаги университетнинг ҳодими, психология фанлар намзоди - Ксендз Марек Дзевецкий 

Абу Муслим таржимаси